Congue iure curabitur incididunt consequat

Пайшанба - жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар муҳим аҳамиятга эга

Пайшанба - жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни

БАРҚАРОРЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН

аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар муҳим аҳамиятга эга

Шаҳримизнинг “Геолог”, “Баҳор” ва “Тинчлик” маҳаллаларида жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика тадбирлари ўтказилди.

Ташкил этилган профилактик тадбирларда 40 нафарга яқин ИИБ вакиллари, 50 нафардан ортиқ жамоатчилик, 5 нафар бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари қатнашдилар.

Мазкур тадбирлар доирасида 300 дан ортиқ хонадон паспорт тизими бўйича ўрганилди. Шу куни турли кўринишдаги маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳолатлари аниқланди ва уларга қарши чоралар кўрилди.

- Профилактика кунида оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича турли тарғибот ва ташвиқот тадбирларини олиб боришда ички ишлар ходимларининг зиммасидаги масъулият катта, - дейди шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари Олим Қўзиев. - Прокуратура ва ички ишлар идораси ходимлари ҳамкорлигида ҳар пайшанба ўтказилаётган профилактика тадбирлари самарали бўлаётир. Оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш мақсадида тузилган ишчи гуруҳлар ўзига биркитилган ҳудудда ўрганишлар олиб бормоқдалар.

Шу куни “Геолог” маҳалласи ҳудудидаги 12-сонли умумтаълим мактабининг фаоллар залида аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари О.Ҳакимов, Н.Акрамова ва шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосарлари ҳамда ишчи гуруҳ аъзолари иштирок этдилар.

- Учрашувда, - деди “Геолог” маҳалласида истиқомат қилувчи Низом Зайниев, - шаҳарда содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари таҳлил қилиниб, уларни келтириб чиқарган омиллар ҳақида сўз юритилди. Маҳаллалардаги нотинч оилалар, профилактик ҳисобда турувчи шахслар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди.

Бу каби тадбирлар Зарафшон шаҳрининг барча маҳаллаларида ўтказилмоқда.

У.ОЧИЛОВ,

шаҳар “Маҳалла” хайрия жамоат

фонди бўлинмаси раиси.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив