Congue iure curabitur incididunt consequat

ТАДБИРЛАР САМАРА БЕРЯПТИ

ТАДБИРЛАР САМАРА БЕРЯПТИ

Зарафшон Саноат касб-ҳунар коллежида “Пайшанба - жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни” муносабати билан учрашув ташкил этилди.

Тадбирда шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ҳамда шаҳримизнинг “Ёшлик”, “Тинчлик” ва “Геолог” маҳаллалари фаоллари, жиноят содир этишга мойил, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган, муқаддам судланган ва профилактик ҳисобга олинган шахслар, доимий яшаш манзилидан узоқ муддатга чиқиб кетган ва яшаш манзилига қайтиб келган фуқаролар ва уларнинг яқин қариндошлари иштирок этди. Улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди, ишга жойлаштириш ва тиббий кўрикдан ўтказиш чоралари кўрилди.

- Учрашувда, - деди “Ёшлик” маҳалласида истиқомат қилувчи У.Мийлиев, - ҳудудда содир этилган жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатлари таҳлил қилинди. Уларни келтириб чиқарган омиллар ҳақида сўз юритилди. Маҳаллалардаги нотинч оилалар, профилактик ҳисобда турувчи шахслар билан суҳбатлашиб, уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш чоралари кўрилди. Ўйлайманки, бу каби тадбирларни кўплаб ўтказиш жиноятгчиликка майли бор айрим фуқароларни бу йўлдан қайтаради.

Шу куни учала маҳалла ҳудудидаги хонадонларда паспорт-виза тизими бўйича текширувлар ўтказилди. Тадбир натижасида белгиланган муддатда фуқаролик паспортини олмаган ва амал қилиш муддати ўтган паспорт билан яшаётган икки нафар фуқарога нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённомалар тузилди.

Бир сўз билан айтганда, кун давомида ИИБ ходимлари томонидан қатор давлат ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда 337 та хонадон ўрганиб чиқилди. Мулоқотлар асосида аҳолини қийнаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар ҳам белгилаб олинди.

 

Озоджон ЭРМАМАТОВ,

шаҳар ИИБ паспорт хизмати бошлиғи, капитан.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив