Congue iure curabitur incididunt consequat

Ҳарбийлар ҳузурида

Шаҳримиздаги “Олтин водий” маҳалласидаги уюшман ёшлар ўртасида “Мардлар қўриқлайди Ватанни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган тадбирда Зарафшон шаҳридаги ҳарбий қисмлардан зобит ва аскарлар таклиф этилди. Улар маҳалла биносида тўпланган ёшларга Ватан ҳимоячилари куни байрамининг моҳияти, юртимизда ҳарбий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари давлатимиз томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, улар учун кенг имконият ва имтиёзлар яратилаётгани тўғрисида сўз юритишди.

– Бу каби тадбирлар ёшлар маънавиятининг янада юксалишига хизмат қилади, – дейди “Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Мавжуда Низомова. – Айниқса, Қуролли Кучларимизнинг 25 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни арафасида ташкил этилаётган бундай учрашувлар ёшларимизни миллий армиямизга ишончи ортишини, келажакда ҳарбийлик касбини танлаб, зиммаларидаги шарафли вазифаларни янада масъулият билан бажаришга ундайди.

Бу тадбир маҳалла ҳудудидаги 2-сонли умумтаълим мактабида давом этди.

Унда мазкур таълим муассасаси ўқувчи-ёшлари томонидан "Ватан омон бўлсин, Ватан бор бўлсин!" номли байрам дастури намойиш этилди.

Г.ЎРИНОВА,

2-сонли умумтаълим мактаби тарих фани ўқитувчиси.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив