Congue iure curabitur incididunt consequat

Менинг ўғлим - ватан ҳимоячиси

Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкилэтилганининг 25 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунига бағишлаб 7-сонли Болалармусиқа ва санъат мактабида муддатли ҳарбий хизмат бурчини ўтаётган аскарларнингота-оналари иштирокида "Аскар оналарини шарафлаймиз" деб номлангантадбир бўлиб ўтди.                              

Зарафшон шаҳар ҳокимлиги, Миллийхавфсизлик хизмати чегара қўшинлари билан ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирдашаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Нодира Акрамова сўзгачиқиб, йиғилганларни Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил қилинганининг 25 йиллигибилан муборакбод этар экан, ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар, уларга яратилганшарт-шароитга алоҳида тўхталди. Ватанпарвар, мард ўғлонларни тарбиялашда мунисоналарнинг шарафли иши ва масъулияти ҳақида сўзлади.

Тадбирда муддатли ҳарбий хизматниўтаётган зарафшонлик аскарларнинг оналарига юксак эҳтиром кўрсатилди. “Юлдуз”маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошида фаолият юритаётган хонандалартомонидан Ватан, она, мардлик ва жасоратни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар ижроэтилди. Мазкур тадбир зарафшон шаҳридаги ҳарбий қисмлардан бирида хизматқилаётган аскарлар ва зарафшонлик аскарларнинг оналарида катта таассуротқолдирди.

Д.БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив