Congue iure curabitur incididunt consequat

БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ УЛАШАДИ

БАЙРАМОНА КАЙФИЯТ УЛАШАДИ

14 январь – Ватан ҳимоячилари кунини муносиб кутиб олиш мақсадида шаҳримиздаги марказий сайлгоҳда концерт дастурлари ўтказилади.

Шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур концерт дастурларида шаҳримиздаги “Олтин водий” маданият уйи ҳамда “Юлдуз” маданият ва аҳоли дам олиш маркази қошида фаолият юритаётган хонандалар томонидан ватанни улуғловчи ҳамда инсонпарварликни тарғиб қилувчи қўшиқлар куйланади.

- Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган концерт дастурлари соат 18.00 дан, 19.00 гача давом эттирилади, - деди шаҳар ҳокимлиги маданият ва спорт ишлари бўлими мудири Учқун Наимов. – Унда шаҳримиздаги ҳаваскор хонандалар турли мавзулардаги қўшиқлари билан сайлгоҳга тўпланганларни баҳраманд этишади. Бу эса ҳамшаҳарларимиз ва меҳмонларга байрамона кайфият улашади.

Айни пайтда концерт дастурлари олиб борилмоқда. Бу эса жорий йилнинг 15 январига қадар давом эттирилади.

Ўз мухбиримиз.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив