Congue iure curabitur incididunt consequat

Китобхонларга завқ улашди

Китобхонларга завқ улашди

            Ўтган шанбада Марказий кон бошқармасининг 3-сонли Бирлашган касаба уюшмалари қўмитасига қарашли кутубхонанинг 50 йиллиги кенг нишонланди. Шу муносабат билан мазкур кутубхонада тадбир ташкиллаштирилди.

            Унга Марказий кон бошқармаси раҳбарияти вакиллари, шаҳримиздаги таълим муассасалари кутубхоначилари, фаол китобхонлар ташриф буюришди.

            Тадбир аввалида кутубхона тарихига оид қизиқарли маълумотлар ўқиб эшиттирилди. Шундан сўнг 3-сонли Бирлашган касаба уюшмалари қўмитаси раиси Б.Эркинов сўзга чиқиб, шаҳримиз аҳолиси, саноат корхоналарида фаолият кўрсатаётган кўп сонли меҳнаткашлар жамоасига зиё улашишда мазкур кутубхонанинг ўрни ва хизматлари ниҳоятда улкан эканлигини таъкидлади. Маърифат маскани ходимлари миннатдорчилик билдириб, уларга шодиёна муносабати билан қимматбаҳо совғалар топширди.

            Байрам кечасида, шунингдек Марказий кон бошқармаси директорининг маънавият ишлари бўйича масъул ходими Ғофуржон Юлдошов, Зарафшон Саноат касб-ҳунар коллежи АРМ раҳбари Любовь Габбасова, пойтахтдан ташриф буюрган меҳмон “Ҳандалак” ҳажвий гуруҳи аъзоси Холмурод Ниёзов сўзга чиқиб, кутубхона ходимларига тантана муносабати билан ўз тилакларини изҳор қилишди.

            Айтиш жоизки, кутубхонанинг 50 йиллиги муносабати билан уюштирилган байрам китобхонлар байрамига айланиб кетди.

  • Кутубхонага оилавий ташриф буюрамиз, - дейди фаол китобхонлардан

Нодира Муртазоева. – Тўғрисини айтсам, ушбу зиё маскани иккинчи уйимиз. Касбим ўқитувчи бўлгани сабабли доимо изланишим лозим. Бунда менга кутубхонадаги ноёб асарлар, мумтоз адабиётимиз намуналари яқин кўмакчидир. Фарзандларимга ҳам китобга ошно бўлишни доим уқтираман. Зеро китоб билим манбаидир.

            “Нилуфар” халқ вокаль чолғу ансамбли хонандалари Башорат Ражабова, Аброр Фахриддинов ижросидаги дилтортар қўшиқлар, “Олтин водий” маданият уйи қошидаги “Аладдин” гуруҳининг саҳна кўринишлари барчага кўтаринки кайфият улашди. Айниқса, шаҳримиздаги рус миллий-маданий маркази ҳамда кутубхона ҳузурида ташкил этилган “Сарчашма” клуби аъзоларининг байрамона чиқишлари, табриклари тадбирда йиғилганларга завқ-шавқ бағишлади. Тадбирда фаол китобхонлар эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Гулшанда БОБОМУРОДОВА.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив