Congue iure curabitur incididunt consequat

Зиё маскани 50 ёшда

Зиё маскани 50 ёшда

Мустақиллик йилларида жамиятимизда кутубхоналарнинг ўрни тубдан ўзгарди. Кутубхоналарда китоб фондини мунтазам янгилаш ва бойитиш, илмий-маърифий, бадиий адабиётларнинг электрон шаклларини яратиш, тезкор ва сифатли ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишни яхшилашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг шу йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши соҳада амалга оширилаётган ишларни янги босқичда давом эттиришга хизмат қилаётир.

Марказий кон бошқармаси 3-сонли Бирлашган касаба уюшмалари қўмитасига қарашли кутубхона ҳам ҳамшаҳарларимизнинг севимли масканига айланган. Китобхонларга зиё улашувчи мазкур даргоҳ жорий йилда эллик ёшли юбилейини нишонлаётир. У шаҳримизда ташкил этилган илк маърифат маскани ҳисобланади.

Кутубхона 3 мингдан зиёд китобхонга хизмат кўрсатади. Зиё масканининг умумий фонди 35 мингдан зиёд китобдан иборат. Кутубхона хизматидан нафақат МКБ тизимида фаолият юритаётган ишчи-ходимлар, балки ўқувчилар, талаба-ёшлар, ота-оналар, таълим муассасалари педагог-ўқитувчилари, кенг аҳоли фойдаланмоқда.

Бу ерда турли хил кечалар, таниқли ёзувчилар, шоирлар, машҳур кишилар ҳаётига оид тадбирлар тез-тез ўтказилади. Ўтган йиллар мобайнида кутубхонада қулай имкониятлар яратилиб, дарслик ва бадиий адабиётлар, маълумотлар базаси, электрон ресурслар бойиди. Жорий йилда зиё маскани китоб фонди 793 тага ошди.

Мухтасар айтганда, мазкур даргоҳ келажагимиз ворислари бўлган фарзандларимизни маънавиятли этиб тарбиялаш, кишилар қалбида китобга муҳаббат туйғуларини ошириш, ёшу кексага маърифат улашишда ўз ўрни ва салоҳиятига эга.

Дилшод БОБОМУРОДОВ.

Муаллиф олган сурат.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив