Congue iure curabitur incididunt consequat

Маҳаллада “Китобсеварлар ҳафталиги”

Маҳаллада “Китобсеварлар ҳафталиги”

            Президентимизнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш буйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Олтин водий” маҳалласида ҳам кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Яқинда вилоят Ёзувчилар уюшмаси томонидан маҳаллага 255 дона бадиий китоблар совға қилинди. Бундан ташқари маҳалла аҳли билан турли тадбирлар, давра суҳбатлари, танловлар уюштирилаяпти. Жумладан “Китобсеварлар ҳафталиги” ташкил этилиб, кекса-ю ёшни китобхонликка жалб этишга асосий эътибор қаратилди. Ҳафталик доирасида маҳалла ёшлари ўртасида “Мен ўқиган китоб” номли иншолар танлови, китобсевар оила вакиллари иштирокида “Энг китобхон оила”, уюшмаган ёшлар ўртасида “Китоб менинг ўртоғим”, маҳалладаги нуронийлар билан биргаликда “Энг китобхон нуроний” мавзусида тадбирлар ўтказилди. Амалга оширилган ишлар самараси ўлароқ, маҳалла аҳлининг китоб ўқишга бўлган иштиёқи янада ошди, ёшлар ўртасида китобхонликка кўпроқ жалб этилди.

“Олтин водий” маҳалла фуқаролар йиғинида ташкил этилган “Китобсеварлар ҳафталиги” давомида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари Ш.Холмуродов, А.Авезов ва маҳалла нуронийлари томонидан 50 дона бадиий адабиётлар маҳалла кутубхонасига совға қилинди.

И.САИДОВ,

Шаҳар Маънавият тарғибот бўлими раҳбари.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив