Congue iure curabitur incididunt consequat

“Ҳаёт – гўзал, умр – бебаҳо”

“Ҳаёт – гўзал, умр – бебаҳо”

шаҳримиздаги “Олтин водий” маданият уйида

шу мавзуда акция ташкил этилди

            Унда шаҳримиздаги таълим муассасалари ўқувчилари, уюшмаган ёшлар, ҳарбий қисмлардаги аскарлар, маҳалла фаоллари қатнашишди.

            Тадбир аввалида тўпланганларга “Капалак дарси” номли видеофильм намойиш этилди. Капалакнинг ипак қуртидан то чиройли ҳашаротга айланашигача босиб ўтадиган машаққатлари мисолида инсоннинг турли қийинчиликларга сабр-бардошли бўлиши, ҳаётнинг ўнқир-чўнқир йўлларини ҳам мардонавор босиб ўтиши лозимлигига чорловчи ушбу видеофильм барчанинг эътиборини тортди.

            Шундан сўнг шаҳар ҳокими ўринбосари О.Ҳакимов сўзга чиқиб, “Маъносизликнинг маъноси” ғояси орқали Нобель мукофотига сазовор бўлган машҳур ёзувчи Альбер Камю, унинг бошидан кечирганлари, инсон ҳаёти машаққатлар билан гўзал эканлигига қаратилган фикрлари билан ўртоқлашди. Акция давомида, шунингдек, шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Акрамова, Марказий кон бошқармаси маънавият ишлари бўйича масъул ходими Ғ.Юлдошев, шаҳар жоме масжиди имом хатиби К.Шодмонов сўз олиб, шукроналик, юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикнинг, жаннатмакон юртимизнинг қадрига етиш лозимлиги, ҳар бир инсон ўз ҳаётидан завқланиб, она Ватанга садоқат, фидойилик, бунёдкорлик ҳисси билан яшаши лозимлигини таъкидлашди. 12-умумтаълим мактаби ўқувчиси Ирода Таваккалованинг тенгдошларига мурожаати, шукроналикка бағишланган шеъри, айниқса тадбирга ташриф буюрганларни тўлқинлантириб юборди. Уйда таълим олувчи ушбу қизалоқнинг ўқишга, ижодга бўлган иштиёқи, яратувчанликка интилиши кўпчиликни мулоҳазага чорлади. Унга шаҳар ҳокимлиги томонидан бадиий китоблар совға қилинди.

            Хушовоз хонандалар Башорат Ражабова, Фериде Мамедова ижросидаги шўх наволар кечага кўтаринки кайфият бағишлади. Ёшлар ўртасида ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш, улар қалбида бугунги дориломон кунларга нисбатан шукроналик ҳиссини уйғотиш ва энг асосийси ўз жонига қасд қилишларнинг олдини олиш, ҳаётнинг нақадар гўзал, бетакрор эканлигини англашларига кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган акция ёшу қарида унутилмас таассуротлар қолдирди.

Гули МУРОДОВА.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив