Congue iure curabitur incididunt consequat

Миллий армиямиз-осуда ҳаётимиз кафолати

Ҳурматли аскарлар, сержантлар ва офицерлар!

          Ҳар йили Ватанҳимоячилари кунини умумхалқ байрами сифатида нишонланаймиз.Бугунги кунда миллийармиямиз давлатимиз суверенитети, халқимиз тинчлиги ва осойишталигининг ишончликафолатига айланди, ўз нуфузи ва ўрнига эга бўлди. Ватан олдидаги йигитликбурчини ўташ фуқароларимизнинг конституциявий бурчигина эмас, шарафли ишига айланди.Халқ ва армия якдиллиги янада кучайди. Чинакам мардлик, фидойилик йўлинитанлаган посбонлар кун сайин янгиланаётган армиямизни янада мустаҳкамлаш,сарҳадларимиз дахлсизлигини ҳимоя қилиш, Қуролли Кучларимизда олиб борилаётганизчил ислоҳотлар жараёнини тобора жадаллаштириш учун бор куч ва билимларини,имкониятларини ишга солиб, шу Ватан меҳри билан ёниб яшамоқдалар.

Ватан ҳимоячилари доимо давлатимизэътиборида. Уларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва рағбатлар бисёр. ҚуроллиКучларимизнинг 25 йиллиги муносабати билан Президентимиз фармонига кўра,"Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 25 йил" эсдалик нишонинингтаъсис этилиши ҳам бу фикримизнинг исботидир. 

            Давлатимизнинг мудофаа қобилиятинимустаҳкамлаш ва Қуролли Кучларни барпо этишга салмоқли ҳисса қўшган ҳарбийхизматчилар, фахрийлар ва хизматчиларни рағбатлантириш мақсадида таъсис этилганушбу нишон кишига яна бир фахр ҳисини беради. Ана шу масъулият ва шарафливазифани сидқидилдан адо этиш орқали ҳар бир Ватан ҳимоячиси халқ ишончиниоқлашига ишонаман.

Сиз ўзларингизнинг жанговар,интеллектуал салоҳиятингиз, юрт ва халққа садоқатингиз билан дунёдаги ҳеч бирармиядан кам эмасликларингизни амалда исботлаб турибсизлар. Шу сабаблиёшларимиз армия сафида хизмат қилишни нафақат конституциявий бурч, балки ўзлариучун шараф ва масъулият деб биладилар.

       Сизларнинг ҳарбий қисмингизда ҳам юрттинчлиги, халқимиз осойишталигини муқаддас билиб сақлаётган ва бу борада боркуч-ғайратини, билим ва маҳоратини аямайдиган офицерлар, сержантлар ва аскарлархизмат қилишмоқда. Биз ҳамиша сизларнинг қийин ва шарафли меҳнатларингизниқадрлаймиз.

Қадрли аскарлар ва офицерлар!

Сизларнинг давлат аҳамиятига молик муҳимобъектларни, корхоналарни ҳушёрлик билан қўриқлашда кўрсатаётганфидойиликларингизни яхши биламиз. Зеро, ана шу ишларингиз, фидокоронахизматларингиз билан Ватанимизнинг янада гуллаб-яшнашига муҳим улушқўшмоқдасизлар.

Барчангизни шаҳар ҳокимлиги номиданВатан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этаман. Миллий армиямизкуч-қудратини янада юксалтириш борасидаги ишларингизда улкан муваффақиятлар,хонадонларингизга бахт ва омонлик тилайман.

М.БАЗАРОВ,

Зарафшон шаҳар ҳокими.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив