Congue iure curabitur incididunt consequat

ЁШЛАР – КЕЛАЖАГИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

ЁШЛАР – КЕЛАЖАГИМИЗ ПОЙДЕВОРИ

Яқинда Нурота туманида “Ҳоким ва ёшлар” лойиҳаси доирасида вилоят ҳокими К.Турсунов ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

“Бунёдкор халқим билан мулоқот - ижодим илҳоми” мавзусида ташкил этилган мазкур учрашувда зарафшонлик ёшлар ҳам фаол иштирок этишди.

- Муҳтарам президентимиз ташаббуси билан биз ёшларга жуда кўп имтиёзлар берилди, - деди тадбирда иштирок этган зарафшонлик Лола Ражабова. - Биргина таълим тизимини оладиган бўлсак, аввал фақат ҳарбий хизматни ўтаб келган, ўқишда кўрсаткичи яхши бўлган талабаларга тўлов-шартнома пулининг 35-40 фоизи тўлаб берилар эди. Энди бу имтиёз ўзлаштириши яхши бўлган, тўлов шартнома асосида таълим оладиган, моддий ёрдамга муҳтож барча талабаларга нисбатан қўлланилади. Бундай имтиёзга ёшлар ҳам муносиб жавоб бериб, етук мутахассис бўлиб, Ватанимиз равнақига ҳисса қўшиши лозим.

“Чашма” зиёратгоҳида ташкил этилган учрашувда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири ўринбосари, Ўзбекистон республикасида хизмат кўрсатган маданият ходимлари, театр ва кино актёрлари ҳамда бошқа соҳа вакиллари юртимизда ёшларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг ҳаётда ўз ўрнини эгаллашига кўмаклашиш бўйича бир қанча ижобий ишлар амалга оширилганини эътироф этишди.

Шу куни зарафшонлик ёш ҳунарманд Л.Ражабова вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланди.

Асқар ДАВРОНОВ,

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг шаҳар кенгаши раиси.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив