Congue iure curabitur incididunt consequat

ЭЗГУ МАҚСАД ЙЎЛИДА БИРЛАШТИРАДИ

ЭЗГУ МАҚСАД ЙЎЛИДА БИРЛАШТИРАДИ

Зарафшон шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи шаҳар кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят ҳокими К.Турсунов, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши раиси Ж.Ходжаев, шаҳар ҳокими М.Базаров ҳамда зарафшонлик ёшлар иштирок этдилар.

Вилоят ҳокими К.Турсунов сўзга чиқиб, бугунги кунда ёшлар ташкилоти раҳбарлари олдида турган вазифалар, ушбу соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар ҳамда галдаги режалар ҳақида сўз юритди.

- Ёшлар – келажак бунёдкорларидир, - деди вилоят ҳокими. - Сиз ёшлар ўз устингизда ишлаб, келажакда етук инсон бўлиб вояга етишларингиз керак. Бунинг учун аввало, ёшларнинг ўзи ҳам ўзгариши, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларга тайёр бўлиши лозим. Ана шунда, юрт равнақи, халқ фаровонлиги йўлида хизмат қиладиган ёшларимиз сафи кенгайи бораверади.

Кенгаш аъзолари, туманда турли соҳаларда фаолият олиб бораётган фаол ёшлар, хусусан, тадбиркорлар, спортчилар иштирок этган йиғинда Ёшлар иттифоқининг Зарафшон шаҳар кенгаши таркиби, раиси ва ижроия қўмита аъзолари сайланди.

- Президентимизнинг шу йил ёшлар билан учрашуви ҳаётимизда янги саҳифани бошлаб бериши баробарида ишимизга нисбатан бошқача бир услубда ёндашув лозим эканлигини кўрсатди, – дейди шаҳар кенгаши раислигига сайланган А.Давронов. – Бугун ёшлар нима билан банд? Уларнинг яшаш тарзи қай йўсинда? Шу масалаларни чуқурроқ ўрганиб, аниқ чоралар белгиламоқчимиз.

Анжуман давомида ёшлар ўз таклиф-мулоҳазаларини билдирдилар.

- Бугун зарафшонлик ёшлар ҳаётида унутилмас кун, - деди Зарафшон кончилик электроэнергетикаси касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Г.Салимова. - Президентимизнинг турли соҳа ва тармоқларда катта натижаларга эришиб келаётган йигитлар учун “Мард ўғлонлар” деган ном билан Давлат мукофоти, ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, ўқишда, меҳнатда, жамоат ишларида ҳар томонлама фаол бўлган йигит-қизларни тақдирлаш мақсадида “Келажак бунёдкори” медалини ҳам таъсис этиш таклифи биз, ёшларни жуда ҳам хурсанд этди.

Янги тузилган Ўзбекистон ёшлар иттифоқи шаҳар кенгаши биз зарафшонлик ёшларни қўллаб-қувватлаш билан бирга эзгу мақсад йўлида бирлаштира олади.

Кенгайтирилган йиғилишда шаҳар ҳокими М.Базаров Ёшлар иттифоқининг шаҳар кенгаши янги раисига ҳамда ёшларга муваффақият тилади ва тавсиялар берилди.

М.УСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар