Congue iure curabitur incididunt consequat

Эртанинг порлоқ умидлари

Эртанинг порлоқ умидлари

2-умумтаълим мактаби ҳузуридаги шаҳар Ахборот-ресурс марказида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” ҳамда “Ёшлар келажак бунёдкори” шиори остида “Энг буюк жасорат – маънавий жасоратдир” мавзусида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Тадбирга “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” шаҳар кенгаши раиси А.Давронов, “Олтин водий” газетаси муxбири, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони соҳиби Г.Бобомуродова ҳамда бир қанча танловлар ғолиби, Томск медицина университети талабаси М.Кулдашова ташриф буюрди.

Очиқ мулоқотни шаҳар АРМ раҳбари Б.Ражабова очди. Шундан сўнг ёшларимиз ўзларини қизиқтирган саволлар билан тадбирга ташриф буюрган меҳмонларга мурожаат этишди.

- Президентимизнинг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” қурултойида сўзлаган нутқида ўғил-қизларимизга фақат замонавий билим ва касб-ҳунарларни пухта эгаллаган, мустақил фикрлайдиган, доимо эл-юрт тақдирига дахлдорлик туйғуси билан яшайдиган, сиз, азиз ёшларимиз майдонга дадил чиқиб, бугунги кунда ҳаёт олдимизга қўяётган вазифаларни ҳал этишга қодирсиз, дея ишонч билдирди, - деди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” шаҳар кенгаши раиси А.Давронов. – Шундай экан сизларга билдирилган ишончни оқлашингиз, фақат билим олиб, изланишингиз лозим.

Шунингдек очиқ мулоқот давомида ўқувчилар китобхонликни ошириш, ёшларнинг китобга бўлган қизиқишларини кучайтириш мақсадида кутубхонага келган янги адабиётлар билан танишишди. 3-умумтаълим мактабининг “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи” бошланғич ташкилоти етакчиси Гулноза Неъматова бошчилигида уюштирилган тадбирда ёшлар ўз дил изҳорларини билдиришди.

Юлдуз ЖЎРАЕВА,

3-умумтаълим мактабининг тариx фани ўкитувчиси.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив