Congue iure curabitur incididunt consequat

Ассалом, жонажон мактаб!

Ассалом, жонажон мактаб!

Шаҳримиздаги умумтаълим мактабларига жорий йилда 1558 нафар болалар 1-синфга қабул қилинди. 2 сентябрь куни барча таълим муассасаларида ўқувчиларни мактаб бағрига қайтишлари муносабати билан байрам шодиёналари бўлиб ўтди.

Шу куни 2-умумтаълим мактаб ҳовлиси ўзгача чирой очиб, бу ерга ташриф буюрганларга кўтаринки кайфият улашди.

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 26 йиллиги ҳамда “Билимлар куни”га бағишлаб ўтказилган маънавий-маърифий тадбир кўпчиликка манзур бўлди. Унга шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Акрамова, шаҳар халқ таълими бўлими услубчиси И.Бўриев, “Олтин водий” МФЙ раиси Ш.Хомуродовлар ташриф буюрди.

Иқтидорли, қатор муваффақиятларга эришган ўқувчилар Ватанни улуғловчи, мактаб дамлари, устоз-мураббийларга бағишланган шеър ва қўшиқлар ижро этиб, йиғилганларга хуш кайфият бахш этишди. 1-синфга қабул қилинган 184 нафар ўғил-қизларга Президент совғаси улашилди.

Тадбирдан сўнг барча синфларда “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида мустақиллик дарслари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишланган “Хотира дарслари” ташкил этилди.

Дарслар давомида Мустақиллигимизга асос солган Ислом Каримовнинг порлоқ хотираси ёд этилди, Ўзбекистоннинг буюк келажаги, тинчлиги ва осойишталиги йўлидаги фидокорона меҳнатлари ҳақида ҳикоя қилинди.

Г.БОБОМУРОДОВА.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив