Congue iure curabitur incididunt consequat

Мактаб ярмаркалари очилди

Мактаб ярмаркалари очилди

            Ҳадемай ёзги таътил ҳам якунланиб, янги ўқув йили бошланади. Мактаб, ўқув масканлари бағрига ошиққан талаба ва ўқувчиларни биринчи қўнғироқ жаранги кутиб олади. Ҳозир ўқувчи-ёшлар 2017-2018 ўқув йилига қизғин тайёргарлик кўришмоқда. Улар учун шаҳар ҳудудининг беш жойида, яъни Саноат касб-ҳунар коллежи биносида, “Наврўз” МЧЖга қарашли деҳқон бозорида мактаб ярмаркалари ташкил этилди.

Мактаб бозори ва ярмаркасидан ўн минг нафардан ўқувчи фойдаланади. Якка тартибдаги тадбиркорлар Гулнора Муҳаммедова, Феруза Мирхонова, Наврўз Назаров, Фаррух Бадриддинов, Маҳмуджон Қудратов, Марҳабо Рамазонова, Дилшода Саидова, Улуғбек Ортиқовлар томонидан ташкил этилган савдо расталарида 26 турдаги ўқув қуроллари, мактаб формалари ҳамда оёқ кийимлар қатъий белгиланган нархларда сотилмоқда.

  • Қизим 2-умумтаълим мактабида таҳсил олади, - дейди ярмаркага ташриф

буюрган М.Дусанова. – Менга сотиладиган дафтар, кундалик дафтари ва бошқа матбаа маҳсулотлари миллий маънавиятимизга мос келадиган суратлар билан безатилганлиги жуда ёқди.

Мактаб ярмаркалари 10 сентябрга қадар ўз фаолиятини давом эттиради.

Г.БОБОМУРОДОВА.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив