Congue iure curabitur incididunt consequat

Фавқулодда вазиятларда ҳушёрлик

Фавқулодда вазиятларда ҳушёрлик

Маълумки, фавқулодда вазиятлар жой ҳам, макон ҳам танлаб ўтирмайди. Улар дуч келган маҳал, теварак-атрофимизда кимнингдир лоқайдлиги ёки бошқа сабабларга кўра содир бўлиши мумкин. Бунинг учун бизда аниқ тушунча бўлсагина уларни бартараф этиш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлганда қандай чоралар кўриш, жабрланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш қоидаларини бажаришимиз мумкин. Шаҳримиздаги 4-умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшлар онгига ана шу тушунчаларни сингдириш мақсадида “Ўз болангни ўзинг асра!” шиори остида “Фавқулодда вазият вақт ва жой танламайди” мавзусида вилоят анжумани бўлиб ўтди.

Анжуман давомида иштирокчилар мавзуга оид кўргазмалар билан таништирилиб, мактабнинг фаоллар залида ўқитувчилар учун ҳамда маҳалла ўқув-маслаҳат хонасида “Ёшлик” МФЙ фаоллари учун тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Унда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ў.Маматов, Аҳоли ва раҳбарлар таркибини тайёрлаш маркази катта ўқитувчиси Ҳ.Ҳамроева, шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи М.Баҳронов, шаҳар ёнғин хавфсизлиги бўлими бошлиғи М.Раджабовлар томонидан фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар юз берганда аҳолини тўғри ҳаракатлантириш, ўзига ва бошқаларга ёрдам бериш чораларини кўриш юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек мавзуга оид видеороликлар намойиш қилинди.

Анжуманда очиқ дарслар ҳам уюштирилиб, ўқувчилар билан савол-жавоб ва амалий машғулотлар ўтказилди. “Диққат ҳаммага!” сигнали берилиб, ўқувчилар мактаб ҳовлисига эвакуация қилинди. Шартли равишда ичкарида қолган икки нафар “жабрланувчи” қутқарувчилар гуруҳи томонидан олиб чиқилиб, уларга “Қизил ярим ой” жамияти вакиллари томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилди. “Ёш қутқарувчилар” гуруҳи томонидан тайёргарлик машқлари намойиш этилди.

Тадбирда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ў.Маматов сўзга чиқиб, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар содир бўлганда ўзига ва бошқаларга ёрдам кўрсатиш ҳар бир фуқаронинг бурчи эканлигини таъкидлади. Анжуман якунида фаол иштирок этган ўқувчилар рағбатлантирилди.

Гулнора БОЗОРОВА,

4-умумтаълим ўқитувчиси.

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив