Congue iure curabitur incididunt consequat

Янги имтиёзлар, янги имкониятлар

Янги имтиёзлар, янги имкониятлар

               Мамлакатимизда мустақиллик йилларида ёшларни маънан етук ва жисмонан соғлом, ватанпарвар ва фидойи этиб тарбиялаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

           Шунга қарамасдан, уюшмаган ёшлар ҳаётда ўз ўрнини топиши учун шароит ва имконият яратиш, уларни касбга йўналтириш ва бандлигини таъминлаш, ташаббусларини рағбатлантириш бўйича олиб борилган ишлар талаб даражасида эмасди.

         Шу сабабли, мазкур соҳадаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш ва янги юксак сифат босқичига кўтариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб- қувватлаш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати негизида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташкил этилди. Ўзбекистон ёшлар иттифоқига 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасидаги ислоҳотларда ёшлар фаоллигини ошириш билан боғлиқ бир қатор янги ва муҳим вазифалар қўйилиб, имтиёзлар берилди.

Жумладан:

-   Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни талабларини ҳаётга тўлақонли жорий этиш ва назорат ўрнатиш мақсадида Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши ташкил этилди ва ушбу Кенгашга юқорида қайд қилинган қонунда белгиланган вазифаларнинг тўлақонли ижросини ташкил этиш ва назорат қилиш вазифаси юклатилди;

-   Фармонда 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб кичик бизнес корхоналари томонидан тўланадиган ягона солиқ тўлови учун ҳисобланган сумманинг 8 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши белгиланди;

-   бундан ташқари “Yoshlar” телерадиоканали” АЖ фаолиятини кучайтириш мақсадида унинг 50 фоиз акциялари Ўзбекистон ёшлар иттифоқига берилиши белгилаб қўйилди.

- таълим муассасасини тамомлаганига уч йил бўлмаган, биринчи марта ишга қабул қилинган ёшларга даромад солиғини биринчи йил учун 50 фоиз, иккинчи ва учинчи йиллар учун эса 25 фоизга камайтириш белгиланди;

-   ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил ва ундан кўп муддат давомида фаол ишлаб келаётган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредитининг бошланғич тўлови, шунингдек, ташкилотнинг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори булган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланиши кўзда тутилган;

- яна бир муҳим жиҳати шундаки, мамлакатимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни янада қўллаб-қувватлаш, уларнинг уй-жой ва маиший шароитларини яхшилаш мақсадида 2018-2021 йилларга мўлжалланган Ёшлар уйларини барпо этиш дастури ишлаб чиқилади. Мазкур дастурда барча йирик шаҳарларда – кўп қаватли, қишлоқ туманларида – 1-2 қаватли намунавий лойиҳалар асосида арзон уйлар ёшларнинг уй-жойга булган эҳтиёжлардан келиб чиқиб қурилиши назарда тутилди;

-   республикамизнинг туман марказлари ва шаҳарларда Ёшлар тадбиркорлик кластерлари ташкил этилди;

-   фойдаланилмаётган давлат объектларини, шунингдек, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналаридаги объектларни Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг аъзоси бўлган ёш тадбиркорларга тўловсиз ижарага бериш жорий этилди.

         Ушбу Фармоннинг ижросини таъминлаш мақсадида Республикамизда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси, вилоятлар Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар, шу жумладан Зарафшон шаҳрида ҳам ҳокимлар раислигида Ёшлар бўйича ҳудудий идоралараро кенгашлар тузилди.

         НКМК Давлат корхонаси директорининг 2017 йил 23 августдаги 680-сонли буйруғи билан комбинат ёшлар етакчилари иттифоқининг раиси ва комбинат таркибидаги қуйи ташкилотларида ёшлар бошланғич ташкилоти етакчиси лавозимлари киритилди.

         Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони ижроси юзасидан “Агама” тўқув-трикотаж фабрикасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Корхонада умумий ҳисобот-сайлов йиғилиши ўтказилиб ёшлар бошланғич ташкилот етакчиси ва кенгаш аъзолари сайланди. Кенгаш аъзолари ўртасида вазифалар тақсимоти ўтказилиб, кенгаш аъзолари ўз иш фаолиятларини бошлади.

         Уйлайманки ушбу Фармон ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга оширишда, ёшларни ҳар томонлама кўллаб-қувватлаш, ҳуқуқий ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда мустаҳкам ҳуқуқий пойдевор бўлади.

Ш.БОБОМУРОДОВ,

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар

Кенгаши депутати.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив