Congue iure curabitur incididunt consequat

“Обод юртнинг озод фарзандларимиз”

“Обод юртнинг озод фарзандларимиз”

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавий етук ва жисмонан соғлом баркамол авлодни вояга етказиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Зарафшон шаҳар кенгаши ташаббуси билан шаҳримизда бўлиб ўтган “Обод юртнинг озод фарзандларимиз” мавзусидаги ёшлар анжуманида ҳам ана шундай мақсадларни ўзида мужассам этди.

Истиқлолимизнинг 26 йиллиги арафасида “Фидойинг бўлгаймиз сени, Ўзбекистон!” шиори остида ўтказилган мазкур тадбирда ЎзМТДП Навоий вилоят кенгаши раиси И.Ражабов, партиянинг ижроия қўмитаси девони мутахассиси Й.Жўлиев, шаҳардаги корхона, ташкилотлар раҳбарлари, депутатлар, фаол ёшлар иштирок этишди. Уни шаҳар ҳокими ўринбосари О.Ҳакимов очди.

  • Ёшларни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга ҳурмат руҳида

тарбиялаш, - деди О.Ҳакимов, – бугунги куннинг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. Мазкур тадбир ҳам ўғил ва қизларимиз қалбида миллий маънавиятимиз, халқимизга садоқат туйғуларини мужассам этиши шубҳасиз.

Ёшлар анжумани доирасида миллий халқ ўйинлари, миллий либослар, ҳунармандчилик намуналари, расмлар, миллий қўғирчоқлар, амалий санъат кўргазмалари ташкил этилди. Тадбирда фаол иштирок этган ёшлар партия вилоят кенгаши ҳамда депутатлар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Тантанали тадбир Ватан, ёшлик, эзгуликни тараннум этувчи куй ва қўшиқлардан иборат концерт намойиши билан якунланди.

Г.БОБОМУРОДОВА.

Д.Бобомуродов олган суратлар.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив