Congue iure curabitur incididunt consequat

ЗАРАФШОНЛИКЛАР ҒОЛИБ

ЗАРАФШОНЛИКЛАР ҒОЛИБ

Навоий шаҳрида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ва бошқа бир қатор ҳамкор ташкилотлар томонидан ўтказилаётган “Маҳалла - менинг тақдиримда” кўрик-танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. 

Маҳаллани янада обод масканга айлантириш, оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ёшлар манфаатини ҳимоя қилиш, уларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўтказилган танловда ҳудудларда ғолибликни қўлга киритган жамоалар иштирок этдилар. Жамоалар маҳалла ҳаёти ва тарихи, миллий ғоя, маънавият асослари ва бошқа тушунчалар доирасида ўз билим ва кўникмасини синовдан ўтказди.

- Танлов ёшлар учун нафақат билим ва маҳорат синови, балки эркин фикр ва ўзаро мулоқот майдонига, дўстлик байрамига айланиб кетди, - дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Навоий вилояти бўлими бошқаруви раиси Нормурод Исоқов. - Буни танловнинг қўйи босқичларида юздан зиёд жамоа таркибида этган йигит-қизлар шижоатидан ҳам яққол кўриш мумкин.

Зарафшон шаҳридаги “Юлдуз” маҳалла фуқаролар йиғинининг “Бирлашган ёшлар” жамоаси биринчи ўринни эгаллади ва танловнинг мамлакат босқичига йўлланма олди.

Гулруҳ ШАҲРИЁРОВА,

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди

шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив