Congue iure curabitur incididunt consequat

ЮРТ РАВНАҚИ ВА ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ

ЮРТ РАВНАҚИ ВА ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ

қабул қилинаётган қонун ва қонун ости ҳужжатларига боғлиқ

Шаҳримиздаги 7-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва қабул қилинган қарорларнинг мазмун-моҳиятига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Уни халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими М.Базаров олиб борди.

Йиғилишда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди. Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Сенати аъзоси Алим Менлиқулов иштирок этди ва “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни ҳақида маъруза қилди.

- Мазкур Қонуннинг маъқулланиши, - деди нотиқ ўз маърузасида, - Олий Мажлис Сенатининг Ўзбекистон Республикаси Ички ва Ташқи ишлар вазирликлари фаолияти устидан назорат ваколатларини кучайтиришга, жамият ва давлат манфаатларини ишончли ҳимоя қилишда прокуратура органлари фаолиятининг самарадорлигини оширади. Шунингдек, давлат бошқаруви ва назорати органлари ишининг тизимлилигини таъминлашга хизмат қилиши ва Сенатга берилаётган ваколатлар доирасида парламент позициясини шакллантириб, зарур амалий чораларни кўриш, тегишли баҳо ва таклифлар бериш механизмини шакллантирди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг “Суд ва Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот маркази ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонуни тўғрисида жиноят ишлари бўйича шаҳар суди раиси Ў.Ҳайдаров, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий  Қонуни ҳақида халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари бўйича доимий комиссияси аъзоси У.Бобоев, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва хорижий инвестицияларни жалб қилиш соҳасида амалга оширилган ишлар борасида халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Н.Давлатов маъруза қилишди.

Эркин мулоқот тарзида ўтказилган йиғилишда иштирокчилар ўзларини қиўиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Тадбирда халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими М.Базаров “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунининг мазмун-моҳияти ҳақида маъруза қилди.

Мансур ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив