Congue iure curabitur incididunt consequat

1 мартдан пенсионернинг ўз истагига кўра, пенсияни истисно тартибида нақдсиз шаклда тўлашга рухсат берилди

1 мартдан пенсионернинг ўз истагига кўра, пенсияни истисно тартибида нақдсиз шаклда тўлашга рухсат берилди 

2017 йилнинг 1 мартидан пенсионернинг ўз истагига кўра, пенсияни истисно тартибида нақдсиз шаклда тўлашга рухсат берилди, деб ёзади Norma Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ижроия аппаратининг пенсия тайинлаш методологияси бўлими бошлиғи Зафаржон Хўжаевга таяниб. Бунга бутун пенсияни ёки унинг бир қисмини нақдсиз шаклда банк пластик карточкасида олиш истагидаги пенсионерлардан Президент виртуал қабулхонасига кўплаб мурожаатлар келиб тушгани сабаб бўлган.

Бунинг учун пенсияни нақд пулсиз шаклда олиш истагидаги пенсионерлар яшаш жойи бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларига тегишли ариза билан мурожаат қилиши керак. Банк пластик картасига эга бўлмаганлар дастлаб тижорат банклари муассасаларида шартнома расмийлаштириши ва уни олиши, шундан кейингина Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилиши керак.

Бунда пенсионерларни нафақани нақдсиз шаклда олишга мажбур қилиш, шунингдек, пенсионерларнинг нафақа олиш борасидаги эркин танловини чеклаш мақсадидаги ҳар қандай ҳаракат кузатилган ҳолатда, мансабдор шахсларнинг жавобгарлигига алоҳида эътибор берилади.

Эслатиб ўтамиз, пенсияларни тўлиқ ҳажмда нақд пулда тўлашни кўзда тутган Ўзбекистон Президентининг 2 февралдаги қароридан сўнг айрим нафақахўрлар мазкур масаланинг ноаниқлигича қолаётганидан хавотирини билдириб, карталарнинг устун жиҳатлари: пулнинг тезроқ тушиши, коммунал ва бошқа хизматлар учун тўловнинг қулайлиги ва ҳоказоларни маълум қилган эди.

Манба: sof.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив