Congue iure curabitur incididunt consequat

САМИМИЙ ОРЗУЛАР БИЛАН

Ҳурматли ҳамшаҳарлар!

Саноқли кунлардан сўнг юртимизга 2017 йил кириб келади. Ҳар гал Янги йилни ёшу қари яхши ниятлар, самимий орзулар билан кутиб олади. Бу табиий. Чунки, кўнгли пок одамлар эртанги кунга ишонч билан қарашади. Уни умид билан қаршилайди. Бундай пайтларда ҳар бир киши тарихга айланиб бораётган яна бир йилни сарҳисоб қилади, келгусига режалар тузади.

Барчамиз ниҳоясига етаётган 2016 йилни мамлакатимизда катта из қолдирган “Соғлом она ва бола йили” сифатида алоҳида эсда сақлаб қоламиз. Бунга арзирлик сабаблар бор, албатта. Чунки бу йилда юртимиз тараққиётнинг, ривожланиш пиллапояларининг яна бирини шараф билан босиб ўтди.

Биз якунланаётган йилда Навоий кон-металлургия комбинатининг Марказий кон ва Зарафшон қурилиш бошқармалари жамоалари эришган ютуқлар билан ҳақли равишда фахрланамиз. Улар ўзларининг фидокорона меҳнатлари билан юртимиз бойлигига бойлик, Ўзбекистоннинг иқтисодий қудратини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшдилар.

Элимизда меҳнат қилган эъзоз топади. Давлатимиз раҳбари ва ҳукуматимиз юртимиз тараққиётига фидокорона меҳнатлари билан ўз улушларини қўшиб келаётган кишиларни ҳамиша қадрлайди.

Ҳурматли зарафшонликлар!

Ҳар бир фаслнинг ўз фазилати, ҳар бир йилнинг ўз зийнати бор, дейишади. Агар кириб келаётган 2017 йилнинг Президентимиз томонидан “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”, деб эълон қилинганлигини назарда тутсак, бу йилда халқ ва инсон манфаати, уларнинг ёруғ келажаги йўлида нақадар улуғвор, залворли ишлар бизни кутаётганлигини тасаввур этиш қийин эмас. Юртимиз раҳбарининг "Одамларнинг дардини эшитиш, улар билан очиқ мулоқотда бўлиш, оғирини енгил қилиш – аҳолининг давлат ва жамиятга ишончини мустаҳкамлашга хизмат қилади", деган сўзларидан хулоса чиқариб, ҳар бир зарафшонлик 2017 йилда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантириш борасида амалга ошириладиган ишларга ўзининг салмоқли улушини албатта қўшадилар. Зеро, Мулоқот киши қалбига йўл очади. Дилдан суҳбатлар эзгуликларга эш бўлади, гўзал туйғулар чашмасининг кўзларини тиниқлаштиради. Юзма-юз мулоқот, маслаҳатлашувлар жараёнида янги фикрлар туғилади, режалар пайдо бўлади, масалаларнинг ечими топилади. Мулоқот дилларни пайвандлайди, одамларни бир-бирига яқинлаштиради. Самимиятга йўғрилган сўз, завқли мулоқот яхшиликка, бунёдкорликка хизмат қилади.

Азиз дўстлар! 

Барчангизни кириб келаётган Янги йил билан самимий муборакбод этаман. Хонадонингизга файзу барака, соғлик ва омонлик тилайман. Янги йил ҳар бирингиз учун қутлуғ ва хосиятли келсин!

М.БАЗАРОВ, 

Зарафшон шаҳар ҳокими.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив