Congue iure curabitur incididunt consequat

Тожикистон Президентининг Тошкентга келиш санаси маълум бўлди

Хабарда айтилишича, ўзбек расмийлари Тожикистоннинг 10 йилдан бери амалга ошириб келаётган анъана ва урф-одатларни тартибга солиш тажрибасига анчадан бери қизиқиш билдирган. Бу ҳақда “Asia Plus” ахборот агентлиги хабар берди.

Хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик, стратегик шериклик, чегарани тўлиқ демаркация ва делимитация қилиш ҳақида битимларни имзолаш ҳам режалаштирилган. Умуман олганда, Тожикистон президентининг ташрифи давомида 23 та янги ҳужжат ва битимлар имзоланиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йил март ойида Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега давлат ташрифидоирасида, 27 та келишув битими имзоланган эди. Уларнинг энг асосийлари мамлакатлар орасида виза режимини бекор қилиш ва чегарани қайта очиш тўғрисидаги битимлар эди. Айнан шу ташриф чоғида Шавкат Мирзиёев Имомали Раҳмонни Ўзбекистонга таклиф қилган эди.

6 июль куни эса Остона шаҳрида ўтган расмий тадбир чоғида Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон учрашган эди.

 

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив