Хусусан, у Вазирлар Маҳкамасига ишга ўтгани маълум қилинганди. Равшан Ғуломов айнан қайси лавозимга тайинлангани аниқ бўлди.
Ҳукуматнинг 7 августдаги қарорига мувофиқ, Равшан Аюбович Ғуломов Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил ва прогнозлаштириш, молия ва банк тизимларини ислоҳ қилиш, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг мудири этиб тайинланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Манбаа: xabar.uz