Congue iure curabitur incididunt consequat

ХАЛҚ ОСОЙИШТАЛИГИ ПОСБОНЛАРИ

ХАЛҚ ОСОЙИШТАЛИГИ ПОСБОНЛАРИ

Зарафшон шаҳридаги “Истиқлол” базмгоҳида 25 октябрь – “Ички ишлар идоралари ходимлари куни” катта тантана билан нишонланди.

Унда Учқудуқ, Томди туманлари ва Зарафшон шаҳрида хизмат қилаётган ички ишлар хизматчилари, фахрийлар ва вазифасини адо этаётган пайтда вафот этган ходим оила-азолари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари штирок этдилар.

Дастлаб, Зарафшон шаҳар, Томди ва Учқудуқ туманлари ҳокимлари М.Базаров, Қ.Алдабергенов ҳамда С.Ҳамроев ҳудудда хизмат қилаётган ички ишлар идоралари ходимларини касб байрамлари билан табрикладилар ҳамда фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғаларини топширдилар.

- Бугунги осмонимиз мусаффолиги, юртимиз тинчлиги ва халқимиз хотиржамлиги сиз ички ишлар идоралари ходимларининг хизматлари самарасидир, - деди Зарафшон шаҳар ҳокими М.Базаров. – Бундай шарафли ва масъулиятли вазифани адо этишда барчангиза муваффаққият, оилавий бахт ҳамда сихат-саломатлик тилайман.

Шундан сўнг Зарафшон шаҳар ИИБ бошлиғи Ў.Бадалов Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ҳамда вилоят ИИБ бошлиғининг табригини ўқиб эшиттирди. Шу куни ўз вазифасини сидқидилдан бажараётган ходимлар вазирлик ва бошқарма фахрий ёрлиқ ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди. Шунингдек, фахрийларга хурмат бажо келтирилиб, тун кийдирилган бўлса, бир гуруҳ ички ишлар ходимларига янги ҳарбий унвон берилди.

Шаҳар маданият бўлими ҳамда “Олтин водий” маданият уйи қошидаги ижодкорлар томонидан ижро этилган куй ва қўшиқлар тўпланганларга кўтаринки кайфият бағишлади.

М.УСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар