Греция Ўт ўчирувчилар ташкилоти матбуот котиби Ставрула Маллирининг айтишича, олти кундан бери ўчириш имкони бўлмаётган табиий офат туфайли 25 киши бедарак йўқолган. Уларни қидириш ишлари давом этмоқда.
Ёнғиндан жабр кўрган 4 кишининг ҳалок бўлиши сабабли қурбон бўлганлар сони 91 кишига етган. Жон берган 59 кишининг шахси аниқланди. Ҳалок бўлганларнинг дафн маросимлари давом этяпти.
Ёнғин туфайли 180 дан зиёд киши яраланган, мингдан ортиқ уй жиддий зарар кўрган.
Манбаа: xabar.uz