Congue iure curabitur incididunt consequat

Экспортни юксалтириш муҳокама қилинди

Экспортни юксалтириш муҳокама қилинди

Пойтахтимизда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳузуридаги Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида давра суҳбати бўлиб ўтди.



Унда тадбиркорларга бозор талабларини ўрганиш асосида ўз маҳсулот ва хизматларини экспорт қилиш имкониятларини кенгайтириш, ишончли ҳамкорлар топишда кўмаклашиш масалалари муҳокама қилинди.

Мамлакатимизда хусусий тадбиркорлик фаолиятини ҳамда хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга қаратилган изчил чора-тадбирлар туфайли қулай ишбилармонлик муҳити таъминланаётир.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 5 октябрдаги «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни янада яхшилашда муҳим омил бўлмоқда.

Мамлакатимизда пахта, аралаш ва ипак газламалар, тикувчилик, трикотаж, бош кийимлар, пайпоқлар, тўқимачилик галантереяси ва фурнитураси ишлаб чиқараётган корхоналар 2020 йилнинг 1 январига қадар даромад солиғи, мол-мулк солиғи, кичик корхоналар ва микрофирмалар ягона солиқ тўлови, Республика йўл фонди тўловларидан озод қилинган. Енгил саноат корхоналарининг экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган муҳим омиллардан яна бири 2017 йилнинг 1 январидан экспорт фаолиятидан олинган валюта даромадини давлатга сотиш мажбуриятининг бекор қилинганидир.

Давра суҳбатида тадбиркорлар ва ишлаб чиқариш корхоналарини экспорт фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг маҳсулотларини хорижий бозорларга экспорт қилиш, экспорт географиясини янада кенгайтириш ва ушбу соҳадаги экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқарувчиларда юзага келаётган муаммоли масалалар кенг муҳокама қилинди. Тадбиркорларга маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда логистика тизимини самарали ташкил қилиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

– Жорий йилнинг январь-март ойларида 627 тадбиркорлик субъектига маҳсулот ва хизматларни экспорт қилишда ташкилий, ҳуқуқий ва молиявий хизматлар кўрсатилди, – дейди Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг экспортини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маркетинг бўлими бошлиғи Марат Жўраев. – Амалга оширилган ишлар натижасида 270 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Давра суҳбатида мутахассислар томонидан тадбиркорликка доир қонунчилигимизга киритилган ўзгартириш ва янгиликлар, имтиёз ва қулайликлар тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА
скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив