Congue iure curabitur incididunt consequat

Замонавий техника ва технологияга таяниб

Кон-металлургия саноати ҳамиша мамлакат иқтисодиётини юксалтиришда етакчи ўрин тутган ва шундай бўлиб қолади. Шу боисдан ҳам мустақиллигимизнинг илк кунлариданоқ муҳтарам Юртбошимиз соҳани ривожлантиришга, саноатга замонавий техника ва технологияларни тадбиқ этишга алоҳида эътибор қаратдилар.

Сир эмас, Навоий кон-металлургия комбинати негизидаги Марказий кон бошқармасига қарашли корхона ва ташкилотлар мустақил республикамиз иқтисодининг юксалишида муҳим аҳамиятга эга. Шунинг учун мустақиллик йилларида соҳани ривожлантириш учун янги-янги технологиялар ўрнатилди. Бу эса нафақат ушбу корхона ва ташкилотлар, балки юртимиз равнақ топишига омил бўлмоқда. Бу каби ислоҳотлардан Мурунтов кони ҳам четда қолгани йўқ. Буни конда амалга оширилаётган ишлар мисолида кўришимиз мумкин.

Йиллар давомида “Мурунтов” кони чуқурлигининг ортиши у ердан олинаётган маъданнинг доимий ва вақтинчалик сақлаш жойларига ташиш масофасининг ошишига олиб келди. 2011 йили “Мурунтов” кони раҳбарияти харажатлар миқдорини камайтириш мақсадида чуқурлиги 550 метрдан ортиқ, эни 3700 метрга тенг келадиган конга “КНК-270” русумли мосламани келтириб ўрнатишди. Ушбу қурилма жаҳонда тенгсиз ҳисобланиб, унинг узунлиги 1 минг 285 метрни ташкил қилади. Жаҳон амалиётида илк бор очиқ усулда қазиб олинадиган конларда қўлланилган мазкур қўрилма қазилма бойликни юқорига чиқариб беришда масофани қисқартиришга, дизель ёқилғиси сарфи ва атмосферага чанг, газ тарқалишини камайтиришга, шунингдек, иш унумдорлигининг, унинг самарадорлигининг ошишига эришилди. Кон чуқурлигидаги автосамосвалларнинг кўтарилиш баландлиги 300 метрга қисқарди. 2014 йилда тик қияли конвейерга қўшимча равишда 2 та янги линия ишга туширилди. Уларнинг вазифаси тик нишабли конвейер орқали ер остидан чиқарилган тоғ жинслари вақтинча ва доимий сақлаш жойларга етказиб беради.

 

Кондан автомобиллар билан олиб келинган тоғ жинслари “КНК-270” русумли мосламанинг пастки қисмига, яъни майдалаш учун қурилманинг махсус жойига ташланади. Шундан сўнг тоғ жинслари тик қияли конвейер орқали 270 метрга кўтарилади. 2015 йилда “Мурунтов” конидан олинган маъдан ҳажмини юз фоиз деб белгиласак, шундан 32 фоизи кончилик цехи қолгани эса, конвейер орқали бажарилган. Кончилик цехида айни вақтда 315 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Улардан кўпчилиги олий маълумотли мутахассислар, 44 нафари эса ташкилий ва бошқарув гуруҳи ходимларидир. Цехда ёш кадрларга технологик жараёнларни бошқаришдек маъсулиятли ишлар ишониб топширилаётганлиги мамлакатимизда ёш кадрларни тайёрлаш давлат сиёсати даражасига кўтарилганидан далолат беради.

Белгиланган режаларнинг қай даражада бажарилиши кўп жиҳатдан бугунги кундаги ишлар кўлами, муҳандис ва техник ходимларнинг ўз вазифаларига сидқидилдан муносабатда бўлишига боғлиқ. Кончилик цехининг жамоаси буни яхши ҳис қилади ва тонгларни эзгу мақсадлар билан қарши олишиб, кўнгилларида ғайрату шижоат билан меҳнат қилишади. Ана шу тинимсиз меҳнатлар самараси ўлароқ цех жорий йилнинг ярим йиллик режасини 101 фоизга бажарди. Бу корхонанинг келгусидаги режаларни ортиғи билан бажаришида муҳим омил бўлмоқда шубҳасиз. Бу эса давлат мустақиллигининг 25 йиллигини нишонлаётган юртимиз ривожига хизмат қилиши аниқ.

Нафосат ЗИЁЕВА,

“Зарафшон” телестудияси ходими.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив