Congue iure curabitur incididunt consequat

“Ҳайдовчилик ҳам масъулиятли касб”

“Ҳайдовчилик ҳам масъулиятли касб”

Марказий кон бошқармаси республикамиз саноати ривожида ўзига хос ўрин тутган ташкилот саналади. Бунда унинг тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган кўп сонли ишчи-хизматчиларнинг меҳнатлари каттадир. Турли соҳа вакилларининг куну тун тиним билмай жавлон уришлари самараси ўлароқ бошқарма бугун улкан марраларни кўзламоқда. Бундай ютуқларга эришишда Автомобиль транспорти бошқармаси, хусусан ҳайдовчиларнинг ҳам муносиб улушлари бор, албатта. Зеро, қазилма бойликларни, ишчи-хизматчиларни ўз манзилларига эсон-омон етказиш, айнан мазкур соҳа вакилларининг зиммасида.

Мазкур бошқарма 3-автоколонна БелАЗ ҳайдовчиси Собир Кабулов ҳам ана шундай масъулиятли вазифани бажариб келаётган инсонлардан. Самарқанд вилояти, Нуробод тумани, “Қизилқуёш” қишлоғида туғилиб, вояга етган қаҳрамонимиз ўз қизиқиши туфайли ҳаётини ушбу соҳа билан боғлади. Мана 27 йилдирки С.Кабулов ҳайдовчи сифатида меҳнат қилиб келмоқда.

  • Ҳусниддин Шамсиев бошчилигида автоколоннамизда юзга яқин ҳайдовчилар

ишлашади, - дейди Собир Кабулов. – Уларнинг зиммасига рудани кондан ташиш, белгиланган манзилга бешикаст етказиш вазифаси юклатилган. Бундай шарафли касб ҳар биримизнинг қалбимизга ғурур бағишлайди. Зеро шу орқали кон-металлургия тизимига муносиб улуш қўшамиз. Шарафли, масъулиятли касб эгаларини, ҳамкасбларимни Автомобиль транспорти ходимлари куни билан чин юракдан табриклайман. Уларга куч-қувват тилайман. Йўлларингиз ҳамиша равон бўлсин.

            Г.БОБОМУРОДОВА ёзиб олди.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив