Congue iure curabitur incididunt consequat

«ТОЗАЛИК БЕКАЛАРИ»

«ТОЗАЛИК БЕКАЛАРИ»

Хотин-қизлар, айниқса, хонадонга тушган янги келинлар учун тонг саҳарда ҳовлига сув сепиб, супуриш одатга айланган. Бу оиладаги озодаликка эътибордан далолат беради.

Саноатчилар шаҳрининг тоза ва озода сақланишида эса Зарафшон шаҳар ободонлаштириш бошқармасида меҳнат қилаётган 240 нафар ишчи-хизматчиларнинг ҳиссаси катта. Эрта тонгдан кўча ва йўлаклар, ариқ ва гулхоналарни супуриб, турли маиший ва қурилиш чиқиндиларидан тозалаш айнан шу ташкилот ходимлари зиммасига юклатилган.

- Ташкилотимизда 180 дан зиёд хотин-қизлар меҳнат қилади, - дейди бошқарма кадрлар бўлими бошлиғи Лола Саксонова. - Улар томонидан ҳали корхона-ташкилотларда, давлат идораларида иш бошланмасдан туриб, шаҳримизнинг барча ҳудудлари санитария аҳволи яхшиланиб, кўчалар супуриб тозаланади. Чиқиндилар махсус транспорт ёрдамида олиб кетилади. Айни пайтда ходимларимизнинг саъй-ҳаракати билан баҳорги кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш юмушлари олиб борилмоқда.

- Барча корхона-ташкилотларда бўлгани каби ишхонамизда ҳам аёлларга эътибор катта, - дейди Салима Абдуллаева. - Бошқармамизда хизматчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Ҳар йили соғлиғимизни тиклаш учун санаторияларга, фарзанларимиз учун ёзги оромгоҳларга йўлланмалар берилади. Шунингдек, бепул тиббий кўрикдан ўтамиз.

Зарафшоннинг кўз кўрса қувнайдиган даражада гўзал, чиройли ва обод бўстонга айланишида ободонлаштириш бошқармаси хизматчиларининг меҳнати беқиёс. Қишин-ёзин, иссиғу совуқ кунларга қарамасдан шаҳримизни озода сақлаб, кўчаларни тозалаб, биз баҳра оладиган гўзал манзараларни яратаётган «тозалик бекалари» меҳнатининг қадрига етайлик.

Дилшод БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив