Congue iure curabitur incididunt consequat

Хотин-қизлар иштироки кенгаймоқда

Мамлакатимизда мустақиллик йилларида яратилган демократик стандартларга тўлиқ жавоб берадиган сайлов қонунчилиги ва тизими барча фуқаролар қатори хотин-қизларнинг ҳам сайлов жараёнларида ўз хоҳиш иродасини эркин билдириш кафолатини таъминлаётир.

Жорий йил 4 декабрда бўладиган Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида 11 миллионга яқин хотин-қизнинг иштироки кутилмоқда. Айни пайтда жойларда аёлларнинг сайловлардаги фаол иштирокига оид давра суҳбатлари, учрашувлар ўтказилмоқда.

Шаҳримиздаги “Алишер Навоий” маҳалла фуқаролар йиғинида айнан шу мақсадда Ўзбекистон халқ-демократик партияси шаҳар кенгаши ташаббуси билан «Хотин-қизларнинг сайловдаги иштироки» мавзуида семинар уюштирилди.

Унда партиянинг шаҳар кенгаши вакиллари, депутатлар ҳамда маҳаллада истиқомат қилувчи хотин-қизлар иштирок этди.

Тадбирда иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар юзасидан ҳамда Президент сайловининг мамлакатимиз ва халқимиз ҳаёти учун аҳамияти, сайловчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, уларнинг овози давлатимиз келажаги ва халқимизнинг эртанги фаровон турмуши учун қандай аҳамият касб этиши билан боғлиқ турли мавзуларда тушунчалар берилди.

– Мамлакатимизда истиқлол йилларида хотин-қизларга муносабат тубдан ўзгарди, – дейди йиғилишда сўз олган халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Расул Гафуров. – Биринчи Президентимизнинг аёлларга кўрсатган ҳурмат-эҳтироми, ишончи ҳамда ғамхўрлиги натижасида уларнинг жамият ва оиладаги ўрни янада мустаҳкамланди. Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссиялари таркибида хотин-қизлар 47 фоизни ташкил қилади.

Иштирокчилар сайлов қонунчилигининг мазмун-моҳияти, сайловларнинг жамиятимиз тараққиётидаги аҳамияти, сайловчилар ҳуқуқлари ва бошқа масалалар юзасидан саволларига жавоб олди.

Ф.ХУДАЙҚУЛОВА.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив