Congue iure curabitur incididunt consequat

Теримчиларга завқ улашиб

Теримчиларга завқ улашиб

Шу кунларда мамлакатимизда пахта йиғим-терими мавсуми уюшқоқлик билан давом этмоқда. Бу жараёнда теримчиларга зарур шарт-шароит яратиш, тиббий ва савдо хизмати кўрсатиш билан бирга, уларга яхши кайфият бахш этиш, бўш вақтини мазмунли ўтказишга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Яқинда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Зарафшон шаҳар кенгаши ташаббуси билан “Пахтакорларга кўмак!” шиори остида Навбаҳор туманидаги пахта йиғим теримига ўз ҳиссасини қўшаётган уюшмаган хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашув ташкиллаштирилди.

Партиянинг шаҳар кенгаши ходимлари ва халқ депутатлари Зарафшон шаҳар кенгаши депутати Мирғолиб Ҳожиев хотин-қизлар ва ёшлар билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Пахтакорларга байрам дастурхони ташкил этилди. Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг мақсад ва вазифалари тарғиб қилинди. Шунингдек Зарафшон шаҳар кенгаши томонидан бир гуруҳ илғор теримчилар совғалар билан тақдирланди.

– Меҳнатдан кейинги бундай учрашувлар кишига куч-қувват беради, ишчанлик руҳини оширади, – дейди теримчи Дилафруз Эсанова. – Уй бекаси эдим. Оила бюджетига фойдам тегсин, деган мақсадда бу ерга келганман. Ҳамшаҳарларимизнинг биз учун даланинг ўзида байрам дастурхони безатганларидан мамнун бўлдик.

Р.ТЎРАЕВА,

Ўзбекистон ХДП Зарафшон

шаҳар кенгаши Мафкура

бўлим бошлиғи.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив