Congue iure curabitur incididunt consequat

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг қарори

“_28__”  ____январь____   2017 y (г)                   № _____16/71______

 


2016 йилда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва жорий йил учун шаҳарнинг иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида

 

Халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши шаҳар ҳокими М.М.Базаровнинг ҳисоботини тинглаб ва муҳоқама этиб шуни қайд этадики, шаҳар ҳокими томонидан ўтган йилда шаҳарда ижтимоий-иқтисодий соҳани ривожлантиришда амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида 2016 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг муҳим устувор йўналишлари асосида ишлар ташкил этилган ҳамда олиб борилган.

Шаҳарни бошқаришнинг амалиётда синалган иш услублари давом эттирилганлиги ва янги замонавий услублар жорий этилганлиги иш натижаларига ижобий таъсир кўрсатди. Бошқарув фаолиятига сиёсий партиялар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлар вакилларининг кенг жалб этилганлиги ҳокимлик фаолиятининг ошкоралигини таъминлаш билан бирга фуқаролик жамияти институтларини ривожлантиришда муҳим омил бўлди.

Мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш соҳасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев раҳнамолигида кенг кўламли ислоҳотлар собитқадамлик билан босқичма-босқич амалга ошириб келинмоқда.

Бунинг натижасида, 2016 йил якуни билан шаҳарда саноат махсулотлари ишлаб чикариш 185,5 млрд.сўмга амалга оширилиб ўтган йилга нисбатан 121,1 фоизга бажарилган, ҳалқ  истеъмол молларининг ишлаб чиқарилиши 169,6 млрд.сўмга амалга оширилиб ўтган йилга нисбатан
113,8 фоизга бажарилган, пудрат ишлари хажми 187,2 млрд.сўмга амалга оширилиб ўтган йилга нисбатан 118,8 фоизга бажарилган, қишлоқ хўжалигида 6,9 млрд.сўмга амалга оширилиб ўтган йилга нисбатан
100,2 фоизга бажарилган, чакана савдо ҳажми 288,3 млрд.сўмга амалга оширилиб ўтган йилга нисбатан 115,0 фоизга бажарилган, пуллик хизмат кўрсатиш хажми 135,7 млрд.сўмга амалга оширилиб ўтган йилга нисбатан 115,3 фоизга ўсиши таъминланди.

Ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорликни ҳимоя қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан
2016 йилда қабул қилинган Фармон ва бир қатор қарорлар талаблари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Ҳисобот йилида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури бўйича жами қиймати 11,3 млрд.сўмга тенг бўлган 124 та лойиҳа мақсадли дастурга киритилган бўлиб, тижорат банклари кредит маблағи ҳисобидан
3,7 млрд.сўм, лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан
7,6 млрд. сўмни ташкил этади, ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 768 та иш ўринлари ташкил этилди.

Жумладан,

саноат йўналишида 5,5 млрд.сўмга тенг бўлган 27 та лойиҳа мақсадли дастурга киритилган бўлиб, тижорат банклари кредит маблағи ҳисобидан
1,1 млрд.сўм,  лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан
4,4 млрд. сўмни ташкил этади, ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 497 та иш ўринлари ташкил этилди.

сервис хизматлари кўрсатиш йўналишида 4,4 млрд.сўмга тенг бўлган 
90
та лойиҳа мақсадли дастурга киритилган бўлиб, тижорат банклари кредит маблағи ҳисобидан 2,3 млрд.сўм,  лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан 2,1 млрд. сўмни ташкил этади, ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 245 та иш ўринлари ташкил этилган.

қишлоқ ҳўжалиги  йўналиши бўйича  қиймати  1.4 млрд. сўмга тенг бўлган 7 та лойиҳа мақсадли дастурга киритилган бўлиб, тижорат банклари кредит маблағи ҳисобидан 270 млн. сўм,  лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан 1,1 млн. сўмни ташкил этади, ушбу лойиҳаларни амалга оширилиши натижасида 26 та иш ўринлари ташкил этилди.

2016 йилнинг январь-декабрь ойларида иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури доирасида белгиланган режа 3100 нафар бўлиб, амалда 3105 та янги иш ўринлари яратилиб белгиланган режага нисбатан 100,2 фоизга бажарилди.

Зарафшон шаҳридаги касб-ҳунар коллежларида 2015-2016 ўқув йилида
1017 нафар (шундан, қизлар 510 нафар) коллеж битурвчиларидан
899 (88,4 фоиз) нафарининг бандлиги таъминланган, шундан ўз мутахассислиги бўйича эса 540 нафар, олий таълим муассасаларига кирганлар  35 нафарни ташкил қилади  ҳамда ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун 11 нафар битирувчига 197,0 млн.сўм кредит маблағлари ажратилди.

Йўл инфраструктурасини яхшилаш, ички йўлларни таъмирлаш мақсадида ўтган 2016 йилда маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан
320 млн.сўм маблағ эвазига 1,6 км ички йўллар таъмирдан чиқарилди.

Шунингдек, йўлларда пиёдаларнинг ҳаракатини тартибга солиш мақсадида пиёдалар юриши учун алоҳида 5696 м2 пиёдалар йўлкалари бетон қоришмаси билан қопланди.

Шаҳар аҳолисига қулайликлар яратиш мақсадида бугунги кунда шаҳар марказида жойлашган марказий деҳқон бозори қурилиш-монтаж ишлари якунланган бўлиб, ўз фаолиятини бошлади. Буюм бозорида янги 154 ўринли Савдо комплекси қурилиш ишлари амалга оширилаётган бўлиб, таъмирлаш ишлари 90 % га бажарилди. Келгусида таъмирлаш ишларини якунлаб, тўла қувват билан ишлатиш бўйича чоралар кўрилган.

Шунингдек, шаҳарда Мустақилликнинг 25 йиллигига бағишланган
136 млн.сўм маблағ эвазига 10 гектар майдонга мевали боғ барпо этилиб, 6300 дона ҳар хил турдаги мевали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Шаҳар марказида жойлашган хотира майдонида “Мотамсаро она” ҳайкали ўрнатилди, қолаверса шаҳар аҳолиси ва шаҳарга келадиган меҳмонларга хизмат кўрсатиш мақсадида шаҳарда 100 ўринга мўлжалланган меҳмонхона биносида қурилиш ишлари давом этмоқда. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда, 3 қаватли
152 хонадонли уй-жой қурилиши амалга оширилаётган бўлиб, қурилиш ишлари жорий йилнинг июл ойига тугатиш кўзда тутилган.

Ўтган “Соғлом она ва бола йили”да дастур доирасида амалга оширилган эзгу ишлар кўлами ортган ҳолда, халқимиз турмуш даражасини юксалтириш учун режадаги 16 млрд. 319 миллион сўм маблағ ўрнига жами
21 млрд. 371 миллион сўм маблағ сарфланиб, белгиланган  режанинг
108 фоизга бажарилганлиги шаҳримиз учун нақадар аҳамиятга эга эканлигини алоҳида эътироф этиш лозим.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан белгилаб берилган 2017 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг энг муҳим устувор йўналишлари вилоят миқёсида тўлиқ ва сифатли бажарилади ҳамда йил давомида амалга оширилиши таъминланади.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 103-моддаси ва “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 251-моддасига асосланиб ҳамда юқорида билдирилган таклиф, ва фикр-мулоҳазаларни инобатга олиб, халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгаши

Қ А Р О Р  Қ И Л А Д И:

1. Зарафшон шаҳар ҳокимининг 2016 йилда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва жорий йил учун вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш юзасидан ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин

2. Зарафшон шаҳар ҳокими ва маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг 2016 йилдаги фаолияти қониқарли деб ҳисоблансин.

3.  Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли шаҳар ташкилотлари ва корхоналари билан биргаликда:

шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича мақсадли дастурларини қабул қилиш тажрибасини давом эттириш ва унда белгиланган тадбирларнинг ижросини тўлиқ таъминлашга эришиш;

Давлат дастурларида белгиланган тегишли тадбирлар бажарилишини таъминлаш бўйича 2017 йил учун жорий этилган иш услубларини янада такомиллаштириш;

асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар, экспорт, молия, пул-кредит параметрлари ва инфляция даражаси прогноз кўрсаткичлари, янги иш ўринларини яратишнинг мақсадли кўрсаткичларининг бажарилишига эришиш;

шаҳарга чет эл инвестициясини киритиш бўйича хорижий фирма ва корхоналар билан ҳамкорликни янада кенгайтириш, инвесторларни жалб этиш бўйича лойиҳаларни ишлаб чиқишда маҳаллий хом-ашё базаси имкониятларини ҳисобга олиш, маҳаллий хом ашё негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, мавжуд қўшма корхоналарнинг бир маромда ишлашига кўмаклашиш;

иқтисодий ночор ва зарар кўриб ишлаётган корхоналарни молиявий соғломлаштириш  тадбирларини амалга ошириш, хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича ҳукумат топшириқлари ижросини таъминлаш;

коммунал хўжалик тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳоли қарздорлигини бир ойлик истеъмол даражасига келтириш, коммунал хизматларни ҳисоб-китоб қилишда қаттиқ тартиб ўрнатилишини таъминлаш, коммунал хизмат кўрсатиш соҳасида фуқароларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилишларига кўмаклашиш бўйича 2016 йилда бошланган тизимли ишларни давом эттириш;

маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, миллий манфаатларимизга зид ёт ғояларга қарши таъсирчан тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва бунда ижодкорлар, зиёлилар ҳамда кенг жамоатчиликни жалб этиш;

ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари билан биргаликда шаҳарда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, жиноятларнинг келиб чиқиш сабабларини ҳар томонлама таҳлил қилиш ва уларнинг такрорланишига йўл қўймаслик учун тезкор профилактик ишларни жонлантириш ва аҳолининг ҳуқуқий билимларини ошириш вазифалари топширилсин.

4. Шаҳар ҳокими ўринбосари Д.Елмуратов:

шаҳардаги барча тижорат банклари билан биргаликда тадбиркорлар учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда имтиёзли кредитлар ажратиш;

шаҳар ХТМФМТТЭБ, академик лицей ва ўрта-махсус касб-ҳунар коллежлари билан биргаликда таълим муассасалари фаолияти самарадорлигини ва билим сифатини янада ошириш, таълим тизимидаги ислоҳотларни мувофиқлаштиришдаги аҳамиятини ошириш;

касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ўзлари эгаллаган мутахассислик бўйича ишга жойлаштириш, уларнинг ўқув амалиётларини ўташлари учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

ахборот-коммуникация технологиялари тизимидан самарали фойдаланишни ташкил этиш ҳамда ҳар бир корхона ва ташкилотларда замонавий дастурий маҳсулотлар ва ахборот тизимларини жорий этиш, ахборот технологиялари ва коммуникациялари инфратузилмасини ривожлантириш;

шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва ҳудудни комплекс ривожлантиришнинг прогноз параметрларини сўзсиз бажариш мақсадида
ишлаб чиқариш ва инфратузилма объектларини ўз муддатларда ишга тушириш;

2017 йилга мўлжалланган объектларни ишга тушириш, давом этадиган инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини зарур ҳажмларда белгиланган муддатларда амалга оширишни таъминласин.

5. Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, тегишли шаҳар ташкилот, корхона раҳбарларига:

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб, қонуний хал этишни таъминлаш, камчиликларни бартараф этиш ва келгусида уларнинг такрорланишига йўл қўймаслик, мурожаатларни кўриб чиқилишида талабчанликни кучайтириш, жисмоний ва юридик шахсларни шахсан қабул қилиш масаласига жиддий эътибор қаратиш;

мурожаатларни кўпайишига сабаб бўлаётган муаммоларни аниқлаш ва мурожаатларни кўриб чиқиш амалиётини йиғилишларда муҳокама қилиб бориш;

2017 йил “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги муносабати билан аҳоли билан бевосита мулоқотларни йўлга қўйиш, одамларнинг дардини тинглаш ва ҳал этиш, одамларнинг давлат органларига бўлган ишончини ошириш чораларини кўриб боришни таъминласин.

6. МКБ Ахборот коммуникация технологиялари маркази (А.Юзефович), “Олтин водий” газетаси тахририяти (М.Хусанов)га оммавий ахборот воситаларида ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтида шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишларни кенг ёритиш тавсия этилсин.

7. Шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари (Ж.Аслонов)га ушбу қарорни “Олтин водий” газетасида расман эълон қилинишини ва шаҳар ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

8. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси (Д.Носирова) зиммасига юклатилсин.

 

                   Сессия раиси                                                     Ш.Кочкановскачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив