Congue iure curabitur incididunt consequat

Шаҳар Кенгашининг сессияси

Шаҳар Кенгашининг сессияси

28 январь куни халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари ўн олтинчи сесияси бўлиб ўтди. Унда шаҳар ҳокими М.Базаровнинг 2016 йилда шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва жорий йил учун шаҳарнинг иқтисодий ва ижтимоий дастурининг энг муҳим йўналишлари ҳамда устувор вазифаларини амалга оширишини сўзсиз таъминлаш масалалари юзасидан ҳисоботи ҳақидаги масала кўриб чиқилди.  

17-“Наврўз” сайлов округидан шаҳар Кенгаши депутати Н.Очилов сессия котиби этиб сайланди.

 

Сессия ишида халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари билан бирга шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари, шаҳардаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, сиёсий партияларнинг шаҳар кенгашлари, нодавлат-нотижорат ташкилотлари етакчилари, тадбиркорлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

 

Ўзбекистон Республикасининг «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонуни 251-моддасида шаҳар ҳокимининг шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботини тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан эшитиш тартиби белгиланган.

 

Шаҳар Кенгаши регламентининг талабларига мувофиқ, шаҳар ҳокимининг шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботи ҳар йили халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг ўтган йилдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунлари ва жорий йилга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида эшитилади.

 

Мазкур мажлис вилоятда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли мажлиси ўтказилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай, туманлар ва шаҳарларда эса вилоятда тегишли мажлислар ўтказилганидан кейин ўн кундан кечиктирмай ўтказилиши белгилаб қўйилган.

 

Мазкур тартиб асосида Зарафшон шаҳар Кенгаши сессиясида шаҳар ҳокимининг ҳисоботи эшитилди.

 

Шаҳар ҳокими М.Базаров 2016 йилда шаҳарда амалга оширилган ислоҳотлар натижалари ҳақида маълумот бериш билан бирга Президентимизнинг жорий йил 14 январь куни бўлиб ўтган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасидан келиб чиқиб, амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларга эътибор қаратди.

 

Таъкидландики, 2016 йилда шаҳар иқтисодиётида барқарор ўсиш суръатлари таъминланиб, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 185 миллиард 500 миллион сўм ёки 121 фоизни ташкил этди. Жумладан, халқ истеъмол молларининг ишлаб чиқарилиши 13,8, чакана товар айланмаси 15, қурилиш пудрат ишлари 18,8 ҳамда ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 0,2 фоизга кўпайди.

 

Маҳаллий ва чет эл инвестициялари ва кредит маблағларини жалб этиш ҳисобига 2016 йилда шаҳарда 18 та корхона ишга туширилиб, 83 та янги иш ўринлари ташкил этилди. Улар томонидан 2 миллиард 238 миллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Умуман ўтган йили давомида 3 минг 105 нфар киши иш билан таъминланди. Уларнинг 983 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.

 

Инвестиция дастурига асосан 2016 йилда давлат бюджети ҳисобидан 1 миллиард 896 миллион сўмлик маблағ ажратилиб, 9 та ижтимоий соҳа объектида қурилиш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 

Йил давомида 1,6 километр ички автомобиль йўллари асфалт қилинди, 2 минг 560 квадрат метр пиёдалар йўлакчаси таъмирланди.

 

Ҳисоботда эришилган натижалар билан бирга йўл қўйилган камчиликлар ҳам атрофлича таҳлил этилди. Хусусан, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш, енгил саноатни ривожлантириш, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш, хорижий инвестициялар иштирокида корхоналар ташкил этиш ва маҳсулот экспортини йўлга қўйиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини эгаллаган мутахассислигига мос иш билан таъминлаш борасида мавжуд имконият ва салоҳиятдан самарали фойдаланилмаётганлиги таъкидланди.

 

Шундан келиб чиқиб, 2017 йил режаларини амалга оширишда ушбу масалаларга алоҳида эътибор қаратиш, ислоҳотлар изчиллигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар белгиланди.

 

Хусусан, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Дастурига мувофиқ 2017 йилда қиймати 16,7 миллиард сўмга тенг бўлган 139 та лойиҳа амалга оширилади ва 673 та янги иш ўринлари яратилади.

 

Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари ҳисоботни тинглагач, музокараларда Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан депутатлар гуруҳи раҳбари А.Авазов, Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан депутатлар гуруҳи раҳбари И.Болтаев ва Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан депутатлар гуруҳи раҳбари Д.Носирова иштирок этдилар.

 

Сессия кун тартибидаги иккинчи масала, шаҳар ҳудудида қонунийликни таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари юзасидан 2016 йилда амалга оширилган ишлар тўғрисида шаҳар прокурори Ш.Вохидовнинг ахбороти тингланди.

 

Шаҳар прокурори ахбороти юзасидан халқ депутатлари шаҳар Кенгашининг Қонунийлик, ҳуқуқ-тартибот ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш масалалари доимий комиссияси аъзоси У.Бобоев ўз муносабатини билдирди.

 

Шунингдек, сессияда вилоят ҳокими ўринбосари К.Расулов сўзга чиқиб, шаҳар ҳокими ҳисоботида қайд этилган вазифаларни амалга ошириш, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид дастурлар ижроси юзасидан жамоатчилик назоратини амалга оширишда депутатларнинг ўрни ва масъулиятига тўхталди.

 

Сессияда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Мансур ҲУСАНОВ.

 

Сурат муаллифи Д.БОБОМУРОДОВ.

 
скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив