Congue iure curabitur incididunt consequat

Шеърият ва нафосат кечаси

Шеърият ва нафосат кечаси

Ўзбек Миллий академик драма театрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллигига бағишланган "Назм ва наво" кечаси бўлиб ўтди. 

Тадбирга ёзувчи ва шоирлар, маънавият тарғиботчилари, ўқитувчилар, талаба-ёшлар таклиф этилди. 

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари С.Саидов, Ўзбек Миллий академик драма театри директори Ф.Маъсудов ва бошқалар давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатимизда миллий адабиётимиз ривожига, ижодкор зиёлиларга юксак эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, ёшларнинг яхши китобга бўлган иштиёқи ва қизиқишини тобора кучайтириш бўйича амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар халқимиз маънавиятини янада юксалтиришда алоҳида аҳамият касб этаётганини таъкидлади. 

Бобур ижоди бетакрорлиги, халқчиллиги билан адабиёт мухлислариниг меҳрини қозонган. Бобур Алишер Навоий ижодини чуқур ихлос билан ўрганган, ғазалларини ёд олган. Унинг яхшилик, одамийлик, одоб-ахлоққа оид ғазаллари Алишер Навоий ижодидан руҳланиб, таъсирланиб яратилгани илмий тадқиқотчилар ва адабиёт ихлосмандларига яхши маълум. 

Юртимизда "Бобурнома"ни катта қизиқиш билан ўқимаган китобхон топилмаса керак. Бу асар буюк бобомизнинг ҳаёти, ички кечинмалари, фаолияти ҳақида бебаҳо маълумотлар бериши билан бирга тарих, география ва бошқа қатор фанлар бўйича ҳам қизиқарли манбадир. Кўплаб маълумотларни ўз ичига олган ва 15-16 асрлардаги ўзбек классик адабиёти ва адабий тилининг ёрқин намунаси бўлган бу асар мазмунининг ранг-баранглиги, тил ва услубининг гўзаллиги билан ғоят қимматлидир.

Бобур номидаги халқаро экспедиция томонидан улуғ мутафаккир боболаримиз мангу қўним топган масканларни обод этиш, уларнинг мукаммал асарларини нашр қилиш, мазмун-моҳиятини халқимизга етказиш юзасидан кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. 

– Бобур ижоди ғоят теран, гўзаллиги билан китобхонлар меҳрини қозонган, – дейди Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова. – Шоирнинг дилбар ғазаллари Ватанни азиз ва мўътабар билиш, тинч ва осуда кунларнинг, бахтиёр ҳаётнинг, яхшиликнинг қадрига етишга ўргатади. 

Кечада Бобур ғазаллари билан айтилувчи қўшиқлар ижро этилди. Шоир ижодидан намуналар ўқилди. 

Манба: uza.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив