Congue iure curabitur incididunt consequat

ОИЛАДА – ОҚИЛА, ЖАМИЯТДА – ФАОЛ

ОИЛАДА – ОҚИЛА, ЖАМИЯТДА – ФАОЛ

Муҳтарама онахонлар, азиз опа-сингиллар! 

Гўзал диёримизга баҳор нафаси кириб келаётган мана шу нурафшон кунларда сизларни 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан қизғин табриклаётганимдан мамнунман.

Шуни мамнуният билан қайд қилиш керакки, эндиликда жамиятимизда опа-сингилларимиз фаолият кўрсатмаётган бирор соҳа йўқ. Маориф, маданият, ишлаб чиқариш, иқтисод, тадбиркорлик – барча жабҳаларда аёлларимизнинг ўз ўрни бор. Айниқса мустақилликка эришганимиздан сўнг мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини янада мустаҳкамлаш, мавқеини ошириш учун жуда кўп ишлар қилинди. 1999 йилнинг “Аёллар йили”, 2001 йилнинг “Оналар ва болалар йили”, 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола” деб эълон қилиниши, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги, хотин-қизлар репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш ҳақидаги, “Она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора – тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда шу йўналишдаги қатор Фармон ва қарорлари фикримизнинг яққол исботидир. Улардан кўзланган асосий мақсад аёлларимизнинг, опа-сингилларимизнинг жамиятдаги ролини ошириш, ҳақ-ҳуқуқларини, саломатликларини муҳофаза этишдир. Зулфия номидаги Давлат мукофотининг таъсис этилиши эса иқтидорли қизларимизни турли соҳаларда ўз истеъдодларини намоён этиш учун руҳлантиришга муҳим омил бўлди.

Ўз ўрнида хотин-қизларимиз бундай эътибор ва имкониятлардан фойдаланиб, турли соҳаларда салмоқли ютуқларни қўлга киритишмоқда. Зарафшонда ҳам бундай илғор, ташаббускор опа-сингилларимиз, қизларимиз кўпчиликни ташкил этади. Шаҳримиздаги барча корхоналарда, тиббиёт муассасаларида ишлаётган, ўқув масканларида фарзандларимизга таълим бераётган опа-сингилларимиз, иқтисодиётимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётган тадбиркор аёлларимиз, спортда катта ютуқларга эришаётган моҳир қизларимиз хизмати ҳар қандай эъзоз-эҳтиромга лойиқ.

Хонадонимиз, юртимиз зийнати бўлган муҳтарама онажонлар, қадрли опа-сингиллар!

Сизларга баҳорнинг илк байрами – Халқаро хотин-қизлар куни муборак бўлсин. Ҳар бирингизни ана шу айём билан табриклар эканман ҳамиша юзингиз нурга, қалбингиз қувончларга тўлиб юришини тилаб қоламан.

М.БАЗАРОВ,

Зарафшон шаҳар ҳокими.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив