Congue iure curabitur incididunt consequat

Ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш борасида қилинган ишлар бўйича хисобот берилди.

Жорий йилнинг 30 май куни шаҳар ҳокимлиги кичик мажлислар залида шаҳардаги 4 та секторлар кесимида ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш борасида шаҳар хотин-қизлар қўмитаси ва “Оила” маркази шаҳар бўлими томонидан ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилаётган ишлар аҳволи танқидий муҳокама қилинди.

             Йиғилиш раиси, шаҳар ҳокими А.Раджабов оилавий ажримлар  жамиятни таназзулга учратадиган энг асосий сабаблардан бири эканлиги, бу ҳолатнинг олдини олиш учун аввало ажрим учун сабаб бўлаётган омилларни ўрганиш зарурлиги, носоғлом, нотинч оилалар мунтазам равишда маҳалла фуқаролар йиғинларининг назоратида бўлиши лозимлигини айтиб ўтди.

            Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан шаҳар ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Н.Акрамова,  “Оила” маркази шаҳар бўлими раҳбари З.Джураевалар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 2018 йил 2 март куни Навоий вилоятига ташрифи давомида берган топшириклари ва Хатирчи туманида кенгайтирилган тарзда ўтказилган мажлис баёнида берилган топшириқлар ижроси – оилавий ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш  юзасидан амалга оширилаётган ишлар юзасидан  ҳисобот беришди.

Маҳалла фуқаролар йиғинларида истиқомат қилаётган ажрим ёқасига келиб қолган 41 та оила рўйхати шакллантирилди. Ажрим ёқасига келиб қолган оилалар аъзолари (эр, хотин, қайнона, қайнота, ота, она) билан ўзлари яшайдиган маҳалла фуқаролар йиғинларида муҳокама қилиш, тегишли мутахассисларни жалб қилган ҳолда улар билан суҳбатлар ўтказиш, уларнинг оилаларидаги мавжуд муаммоларни аниқлаб, бартараф этиш юзасидан 48 кишидан иборат Махсус ишчи гуруҳ шакллантирилди ва 58 банддан иборат чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

 Апрел, май ойи давомида мазкур оилалар билан  ўзлари яшайдиган МФЙларда сектор раҳбарлари, аъзолари, Яраштириш комиссиялари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси, Маҳаллалар Кенгаши, “Оила” маркази шаҳар бўлими, ФҲДЁ бўлими вакиллари, имом хатиб, бош отинойи, МФЙ мутахассислари иштирокида Яраштириш комиссияларининг йиғилишлари ташкил этилиб, оилаларни яраштириш чоралари кўрилди.

            Ўтказилган тадбирлар давомида 18 та оилани яраштиришга эришилди.

            Ҳар ҳафтанинг чоршанба кунлари “Оилаларни мустаҳкамлаш куни” да барча МФЙларда ажралиш учун ФҲДЁ бўлими ва фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат этган оилалар, нотинч, жанжалкаш оилалар, ажрим ёқасига келиб қолган оилалар МФЙга таклиф этилиб, маҳалланинг ўзида Яраштириш комиссиясида муҳокама этилиб борилмоқда.

Ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш борасида қилинган ишлар бўйича хисобот берилди.

 

Ажрим ёқасига келиб қолган оилаларни яраштириш борасида қилинган ишлар бўйича хисобот берилди.

 

 

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив