Congue iure curabitur incididunt consequat

САЙЛОВНИНГ МУҲИМ БОСҚИЧИ

Шаҳар ХТБга қарашли 4-сонли умумтаълим мактаби биносида бўлиб ўтган сайловолди ташвиқоти тўртта сиёсий партия, шаҳар ИИБ ҳамда шаҳар сайлов комиссияси ҳамкорлигида ишлаб чиқилган жадвал асосида олиб борилди.

- Депутатликка номзодларнинг сайловолди ташвиқотларини тенглик ва адолат тамойиллари асосида ўтказишга эътибор қаратилмоқда, - деди шаҳар сайлов комиссияси раиси Ж.Хамидов. – Сайловчилар билан учрашувларда ҳар бир номзод кўпроқ овоз олишга интилаяпти. Бу эса сиёсий партиялар ўртасида рақобатни шакллантирмоқда.

Сиёсий ташвиқотларда халқ депутатлари Зарафшон шаҳар Кенгашига Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан номзод А.Раджабов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Ш.Мухаммадов, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Ф.Эшонқулова ва Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод З.Юлдошев ҳамда уларнинг ишончли вакиллари сайловолди дастурлари билан иштирок этдилар.

 - Оилада 4 кишимиз. 24 июнь куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол иштирок этиш ниятидаман, - деди “Ёшлик” маҳалласида истиқомат қилувчи Зебо Зокирова. - Чунки, эртанги ҳаётимнинг қандай кечиши, мен овоз берадиган номзодга боғлиқ. Шунинг учун ёқлаб берадиган номзодга овоз беришда аввало унинг савияси, жамиятда тутган ўрни ҳамда халқ орасида топган обру-эътиборини ҳисобга оламан. Бу ҳақда ота-онамнинг кўрсатмаларига амал қиламан. Тўғрида, бундай муҳим сиёсий тадбирда биринчи маротаба иштирок этаяпман.

Қизғин баҳс-мунозара руҳида бўлиб ўтган тадбир савол-жавобга бой бўлди.

САЙЛОВНИНГ МУҲИМ БОСҚИЧИ

 

САЙЛОВНИНГ МУҲИМ БОСҚИЧИ

 

САЙЛОВНИНГ МУҲИМ БОСҚИЧИ

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив