Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 26 апрель куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғлуни қабул қилди. 


Ўзбекистон – Туркия муносабатлари 2016 йилнинг 17-18 ноябрь кунлари Самарқанд шаҳрида ўтган олий даражадаги музокараларда эришилган келишувларга мувофиқ изчил ривожланаётгани мамнуният билан қайд этилди. 

 

Ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, Туркиянинг етакчи компаниялари иштирокида туризм инфратузилмасини модернизация қилиш, тўқимачилик, кўнчилик, кимё ва фармацевтика соҳалари, қурилиш материаллари саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш ва бошқа йўналишларда, жумладан, "Ургут" эркин иқтисодий зонаси доирасида юқори технологияли замонавий ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 

Учрашувда минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди. 

Мевлут Чавушўғлу Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қабул учун самимий миннатдорлик изҳор этди. Давлатимиз раҳбарига Туркия компанияларининг мамлакатимиздаги лойиҳаларини қўллаб-қувватлаётгани учун Туркия раҳбарияти номидан ташаккур билдирди ва кенг кўламли ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади. 

 

Ёлқин Шамсиддинов (сурат), ЎзА

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив