Congue iure curabitur incididunt consequat

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари юзма-юз музокаралар ўтказди

Ўзбекистон ва Туркманистон Президентлари юзма-юз музокаралар ўтказди

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркманистон Республикаси Президенти Гурбангули Бердимухамедов Ашхобод шаҳрида «яккама-якка» шаклида музокаралар ўтказди. Музокаралар «Ўғузхон» президент саройи комплексининг икки томонлама музокаралар залида бўлиб ўтди. Давлат раҳбарларининг ёлғиз мулоқоти расмий суратга тушиш маросимидан сўнг ташкил этилди, деб хабар қилмоқда «Туркманистон Бугун» давлат ахборот агентлиги.  

Президент Гурбангули Бердимухамедов олий меҳмонга давлат ташрифи билан Туркманистонга келиш таклифини қабул қилгани учун миннатдорчилик билдирган. Унинг қайд этишича, бу ташриф туркман-ўзбек муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга туртки бўлади. Бунга дўстлик ва яхши қўшничилик, ўзаро фойдали ҳамкорлик пойдевор бўлиб хизмат қилади. 

Ўзбекистон етакчиси, ўз навбатида, Гурбангули Бердимухамедовга Туркманистонга таклиф қилгани ва ажойиб қабул учун ташаккур изҳор қилар экан, давлатлараро мулоқотнинг ўзаро ҳурмат ва амалий моҳиятга эга юқори даражасини қайд этди. Шавкат Мирзиёев ушбу ташриф улкан салоҳиятга эга икки томонлама ҳамкорликка янги туртки беришини таъкидлади. 

Давлат раҳбарлари ўзбек-туркман ҳамкорлигининг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари ҳақида сўз юритишди. Президентлар савдо-иқтисодий соҳадаги ҳамкорликни ривожлантириш зарурлигини қайд этишар экан, гуманитар-маданий алоқаларни кучайтириш зарурлигини ҳам алоҳида уқдиришди. 

Томонлар учрашув чоғида минтақавий ва халқаро сиёсатдаги қатор долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди. Музокаралар «Султон Санжар» залида кенгайтирилган таркибда давом этмоқда.

Манба: kun.uz

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив