Congue iure curabitur incididunt consequat

ФУТБОЛ: Бош ҳакам “Пахтакор”га ёрдам берди...ми?!

Олмалиқликлар ўз майдонида чемпионат карвонбошиси “Пахтакор”ни қабул қилишди. Учрашувнинг 52-дақиқасида бош ҳакам Владислав Цейтлин кутилмаганда мезбон футболчисига сариқ карточка кўрсатишни “ўйлаб топди”. Учрашувни телевизор қаршисида кузатган, ҳаттоки стадиондаги томошабинлар ҳам бу паллада нима юз берганини англай олишмади – тўп ўйинчининг қўлига тегди деса тўпни оёғи билан тўхтатди, рақибга қўполлик қилинди деса у ерда рақиблар бир-бирларига умуман яқин эмасди. Хуллас, бош ҳакам Музаффар Музаффаровга сариқ карточка, унинг кетидан эса қизил карточка кўрсатиб (аввалроқ Музаффаров огоҳлантирилган, буниси эса иккинчи сариқ сифатида қизилга айланганди), майдондан четлаштирилди. ТВ сухандони ҳам ҳакамни қўпол хатога йўл қўйганлигини, охир-оқибат бу хато майдон эгаларининг мағлубиятга учраганини бир неча бор таъкидлади.
Ўйиндан кейин маълум бўлишича, ўша паллада “Пахтакор” ўйинчисининг чап қанотдан оширган тўпига майдон марказида ҳужумга отланаётган Жалолиддин Машарипов бош билан зарба қўймоққа шайланган пайтда унинг орқасидан югуриб келаётган Музаффаров русчалаб “Тегма, ўтказиб юбор”, дея бақирган. Бу овозни ўз жамоадошидан келаётганига амин бўлган Машарипов тўпга сакрамай, уни ўтказиб юборган. Бу ҳолатни бош ҳакам рақиб рақибга нисбатан ҳурматсизлик қилиб, уни алдади, дея хулоса қилади ва футбол қонун-қоидаларига мувофиқ ўйинни тўхтатди ва Музаффаровни жазолади. Бу ҳолатда бош ҳакам балки ўйин қоидасига мувофиқ ҳукм чиқаргандир, аммо ўйиндан кейинги суриштирувлар натижасида Музаффаров ҳақиқатдан ҳам “Ўтказиб юбор” дея бақирганини, аммо буни рақиб ўйинчисига эмас, балки жамоадошига нисбатан айтганини тан олди. Ҳақиқатдан ҳам ўша ҳолатда Машарипов олдида “Олмалиқ”нинг яна бир ўйинчиси ҳам бор эди. Хуллас, бу жараён айни пайтда ЎзПФЛ мутахассислари томонидан ўрганилмоқда. 
Иккинчи бўлимни деярли ўн киши бўлиб ўтказган мезбонларнинг турган гапки ўйин охиригача кучи етмади. Учрашув якунига беш дақиқа қолганида тинимсиз ҳужумлар, кетма-кет хавфли вазиятлар уюштираётган “шерлар” ниҳоят Жасур Яхшибоевнинг чиройли усулда киритган голи эвазига ғалаба қозонишди.
“Бунёдкор” ўз майдонида “Нефтчи”ни мағлуб этди. Ваҳоланки, биринчи бўлимда фарғоналиклар ҳисобда олдинда боришаётганди. Иккинчи бўлимда эса Жавлон Иброҳимовнинг бир эмас иккита гол киритиши жамоадошларини нафақат мағлубиятдан қутқарди, балки ғалабасини ҳам таъминлади.
“Сўғдиёна” ҳам “Бухоро”га ҳеч қандай имконият қолдирмай, йирик ҳисобда ғалаба қозонди.
14-тур. 12 июль
“БУНЁДКОР” - “НЕФТЧИ” - 2:1
Голлар: Жавлон Иброҳимов (66, 69) - Шерзод Ҳакимов (42).
“СЎҒДИЁНА” - “БУХОРО” - 3:0 
Голлар: Никола Милинкович (48-пен.), Санжар Рашидов (51), Шоҳруз Норхонов (54).
АГМК - “Пахтакор” 0:1 
Гол: Жасур Яхшибоев (86).
Бугун қуйидаги ўйинлар бўлиб ўтади:
19:00. “Локомотив” - “Навбаҳор”
20:00. “Қўқон-1912” - “Металлург”
21:00. “Насаф” – “Қизилқум”
Манбаа: uza.uz
скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив