Congue iure curabitur incididunt consequat

Исроил Мадримов Ўзбекистон делегациясининг байроқдори бўлади

Кеча, 16 июль куни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида мазкур нуфузли мусобақанинг очилиш маросимида делегациямиз байроғини ким кўтариши эълон қилинди. Бундай шарафга бокс бўйича Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари совриндори, кўплаб халқаро турнирлар ғолиби Исроил Мадримов сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 2014 йили Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида бўлиб ўтган XVII Осиё ўйинларида машҳур дзюдочимиз Ришод Собиров Ўзбекистон байроқдори бўлганди. Ўшан ўйинларда Исроил Мадримов финалгача етиб борган ва мусобақанинг кумуш медалини қўлга киритганди.

 

 

Манбаа: xabar.uz

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив