Congue iure curabitur incididunt consequat

Зарафшон факт ва рақамлар кўзгусида

Зарафшон факт ва рақамлар кўзгусида

Саноат

1995 йилда Зарафшон шаҳрида “Агама” қўшма корхонасининг биринчи навбати ишга туширилди.

***

1996 йилда “Қизилқум” фосфорит комплекси фойдаланишга топширилди.

***

1997 йил “Бессопан”, 2001 йил “Аристантау”, 2007 йил “Томдибулоқ”, 2010 йил “Балпантау”, 2010 йил “Мютенбай” конларининг чуқур горизонтлари ва улардаги заҳираларнинг дастлабки босқичлари баҳоланди.

***

1999 йилда Токио биржаси томонидан Зарафшон олтинига “Жаҳон олтин эталони” сифат сертификати берилди.

***

2002 йилда Марказий кон бошқармасига қарашли эмульсия ва портловчи моддалар заводи фойдаланишга топширилди.

***

2002 йил “Orica Germany gmbh” компанияси технологияси асосида “Мурунтов” конида эмульсион портлатувчи моддалар комплекси фойдаланишга топширилди.

****

2011 йилда “Мурунтов” конида КНК-270 русумли мослама ишга тушди.

***

2014 йилда “Қизилқум” фосфорит мажмуасида фосфорит хомашёсини бойитиш цехининг иккинчи навбати қурилиши якунланди.

***

2014 йилда “Мурунтов” шахтасида +135 горизонтал қияликда олтин қазиб олишга мўлжалланган янги портал фойдаланишга топширилди.

***

2014 йил “Engineering Dobersek” немис компанияси билан ҳамкорликда “Қизилқум” фосфорит комплексининг 2-навбати ишга тушди.

***

Истиқлол йилларида Амударё – Зарафшон йўналишидаги насос станцияларида кенгайтириш ишлари амалга оширилиши натижасида ушбу сув йўналишининг ўтказувчанлик қуввати 13,2 % га ошди. Бу эса ўз навбатида сув етказиб беришни 72 млн. куб метрдан 83 млн. куб метрга ошириш имконини яратди.

****

2017 йил йиллик лойиҳа қуввати бир миллион тонна рудани қайта ишлашга ихтисослашган “Ауминзо-Амантой” олтин конлари негизида 5-Гидрометаллургия заводи фаолиятини бошлади.

 

Таълим

1996 йилда Зарафшон саноат касб-ҳунар коллежининг директори Н.Я.Долгова (ҳозирги пайтда нафақада) “Дўстлик” ордени билан мукофотланди. Ушбу билим маскани директори ўринбосари Н.Юферова 1998 йилда, махсус фани ўқитувчиси Л.Волкова 1999 йилда “Дўстлик” ордени билан тақдирландилар.

****

1999 йилда 600 ўқувчига мўлжалланган саноат касб-ҳунар коллежи реконструкция қилинди, 375 ўқувчига мўлжалланган Академик лицей биноси фойдаланишга топширилди.

***

2002 йилда Навоий тиббиёт билим юртининг Зарафшон филиали мустақил Зарафшон тиббиёт билим юртига айлантирилди. 2004 йилда унга тиббиёт коллежи мақоми берилди. 2007 йилда ушбу коллежнинг янги биноси қуриб битказилди.

***

2005 йилда Зарафшон академик лицейининг ўқувчиси Гулноза Назарова Зулфия номидаги Давлат мукофотини олди.

***

2009 йилда Тиббиёт коллежининг талабаси Гулноза Шаропова Зульфия номидаги Давлат мукоф оти соҳиби бўлди.

***

Истиқлол йилларида Зарафшонда Академик лицей, Компьютер технологиялари коллежи, 13 ва 9-умумтаълим мактаблари биноси фойдаланишга топширилди. Зарафшон тиббиёт коллежи, 12-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, Болалар мусиқа ва санъат мактабининг янги биноси қуриб битказилди.

****

2017 йилда юз нафар ўғил-қизлар сафида 3 нафар зарафшонлик иқтидорли ёшлар ҳам Туркманистон Республикасидаги “Аваза” миллий сайёҳлик зонасининг “Даянч” болалар соғломлаштириш марказида дам олиб қайтишди.

***

2017 йилда шаҳримиздаги 1-сонли Давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби “Китобхон мактаб” кўрик-танловининг республика босқичида иккинчи ўринни эгаллади.

 

Бунёдкорлик

Истиқлол йилларида шаҳримизда Зарафшон қурилиш бошқармаси томонидан 36 та кўп қаватли уйлар қурилди.

***

2004 йилда Зарафшондаги “Марварид” кўли базасида яхт клуб очилди.

***

2010 йилда Мурунтовда спорт комплекси, 2016 йилда “Мустақилликнинг 25 йиллиги” болалар майдончаси” ташкил этилди.

***

2012 йил – Мустақиллигимизнинг 21 йиллиги арафасида Марказий кон бошқармасига қарашли спорт комплекси ишга тушди.

***

2012 йилда шаҳримизда “Кончилар” маҳалла фуқаролар йиғинининг янги биноси фойдаланишга топширилди.

***

2015 йилда шаҳримизда “Камалак” аква боғи ишга туширилди.

***

2015 йилда 64 хонадонли “Камолот уйлари” қурилиб, ёш оилаларга топширилди.

***

2017 йилда Марказий кон бошқармасига қарашли “Нептун” сузиш ҳавзаси замонавий типда реконструкция қилинди.

 

Тиббиёт

2010 йил Зарафшон Тиббиёт бирлашмаси ишга тушди.

***

2013 йилда 50 ўринга мўлжалланган Зарафшон силга қарши кураш диспансери ишга туширилди.

***

2014 йил шаҳримизда “Авиценна - Зарафшон” хусусий тиббий маркази очилди.

***

2016 йил шаҳримизда 57 миллион маблағ эвазига Тиббиёт бирлашмаси тизимида Зарафшон туманлараро ОИТС лабораторияси фойдаланишга топширилди.

 

 

 

Кичик бизнес ва тадбиркорлик

2010 йил “Каравай” нон ва нон маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехи ўз фаолиятини бошлади.

***

2015 йилда Зарафшон шаҳрида 30 000 товуқ боқишга мўлжалланган паррандачилик цехи қуриб битказилди.

***

2016 йил “Қизилқумтекстиль” МЧЖга қарашли полиэтилень қоплари ишлаб чиқариш цехи фойдаланишга топширилди.

***

Истиқлол берган имкониятлар туфайли Зарафшонда “Велан”, “Добродея” Ўзбекистон-Россия, “Orianna yarns text” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхоналари ишга туширилди.

***

Мустақиллик йилларида юртимизда тадбиркорликни ривожлантириш учун яратилган кенг имкониятлар туфайли шаҳримизда бугунги кунда тўрт юздан зиёд кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари фаолият бошлади.

***

Бугунги кунда Зарафшонда юзга яқин ҳунармандлар ҳунармандчиликнинг турли йўналишларида фаолият юритишмоқда. Улардан 44 нафари хотин-қизлардир.

 

Маданият ва спорт

***

2012 йилда Франциянинг Париж шаҳрида бўлиб ўтган XII халқаро танловда ҳамшаҳримиз Анастасия Якунина фортепиано йўналиши бўйича иккинчи ўринни олди.

***

2014 йилда Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида спортнинг самбо тури бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионатида Истам Қудратов 74 кг. вазн тоифасида кумуш медалга сазовор бўлди.

***

2014 йил Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган XII – Ёзги Осиё ўйинларида Маҳлиё Тагаева спортнинг оғир атлетика тури бўйича бронза медалини қўлга киритди.

****

Ёш оғир атлетикачи қизимиз Гулноза Аҳмадова 2017 йилда Катманду шаҳрида бўлиб ўтган Осиё чемпионатида 75 килограммгача бўлган спортчилар ўртасида биринчи ўринни эгаллаб, 2020 йилда бўлиб ўтадиган Ёзги олимпиада ўйинларида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив