Congue iure curabitur incididunt consequat

ЗАРАФШОНДА ЯНГИ МЕҲМОНХОНА

ЗАРАФШОНДА ЯНГИ МЕҲМОНХОНА

Зарафшон шаҳрида янгидан қўрилган “Zarafshan grand-hotel” меҳмонхонаси биноси фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда шаҳар ҳокими М.Базаров ва бошқалар Зарафшонда бунёдкорлик ишлари кундан кунга юксалиб бораётганлигини, бунинг натижасида шаҳримиз чиройи ортиб бораётганлигини таъкидладилар.

- Илгари шаҳримизда замонавий талабларга жавоб берадиган меҳмонхонанинг йўқлиги кўп муаммоларни келтириб чиқарарди, – дейди шаҳар ҳокимининг ўринбосари Д.Елмуратов. – Энди шаҳримизга ташриф буюрадиган меҳмонлар учун барча қулайликлар яратилди. Янги меҳмонхона юздан ортиқ хоналар, шунингдек, маданий ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган жойлар, кутубхона, спорт хоналари, ресторан фаолият кўрсатади.

Қурилиши чала қолган мазкур бино “Зарафшон пром инвест” масъулияти чекланган жамиятига инвестиция киритиш шарти билан ноль қийматда берилган эди. Бугунги кунда замонавий ва миллий архитектура санъати уйғунлигида қад ростлаган икки қаватли меҳмонхона шаҳримиз кўркига янада кўрк қўшмоқда. Бино қурилишида қирқдан зиёд уста ва қурувчилар туну кун меҳнат қилишди. Мазкур лойиҳа амалга оширилишида 3 миллиард сўм маблағ сарфланди.

- Бир ярим гектар майдонда жойлашган меҳмонхонанинг фойдаланишга топширилиши, - деди меҳмонхона иш бошқарувчиси Фахриддин Дўстов, - 30 нафар зарафшонликни иш билан банд этди. Уларнинг аксарияти шаҳримиздаги коллежларни тамомлаган ўғил-қизларимиздир.

Шуниси алоҳида эътиборга моликки, янги меҳмонхона Мустақиллигимизнинг 26 йиллигига муносиб тўёна бўлди. Унинг фойдаланишга топширилиши Зарафшонда туризмнинг ривожланиши, сервис хизматини янада сифатли йўлга қўйишда муҳим ўрин тутади. Шунингдек, шаҳримизга ташриф буюрган меҳмонларда мароқли таассурот қолдириши шубҳасиз.

Тадбирда мазкур янги бино қурилиш ишларини амалга оширган “Зарафшон овози” масъулияти чекланган жамияти бинокорларига миннатдорчилик билдирилиб, эсдалик совғалари топширилди.

М.УСАНОВ.

Суратлар муаллифи Д.БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив