Congue iure curabitur incididunt consequat

Янги меҳмонхона барпо этилади

Шаҳримизда кейинги йилларда улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилди, кўркам иморатлар, маданият ва таълим масканлари барпо этилди. Айни кунларда шаҳар марказида яна бир муҳташам бино қурилмоқда. Бу “Зарафшон овози” МЧЖ га қарашли 120 ўринли янги меҳмонхона биносидир. Айни кунларда бу ерда пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ноль қийматда берилган бинода замонавий ва миллий архитектура санъати уйғунлигида қад ростлаётган икки қаватли меҳмонхона шаҳримиз кўркига янада кўрк қўшади. Бунинг учун қирқдан зиёд уста ва қурувчилар туну кун меҳнат қилишмоқда. Мазкур лойиҳа амалга оширилишида 3 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилмоқда. Энг муҳими йигирмадан зиёд янги иш ўринлари яратилади.

 

- Қизилқум саҳроси бағрида қад ростлаган шаҳримизда сўнгги йилларда кўплаб йирик ишлаб чиқариш объектлари, қўшма корхоналар ишга туширилмоқда, - дейди МЧЖ иш бошқарувчиси Фахриддин Дўстов. - Бу, ўз навбатида ҳудудга ташриф буюрувчи меҳмонлар сонининг ортишига сабаб бўлмоқда. Шуни инобатга олиб, қурилиши тугалланмаган бўш бинода замонавий меҳмонхона барпо этишни мақсад қилдик. Бу ерда юздан ортиқ хоналар, шунингдек, маданий ҳордиқ чиқаришга мўлжалланган жойлар, кутубхона, спорт хоналари, ресторан ташкил этиш, умуман олганда мижозлар учун барча қулайликлар яратишни кўзда тутганмиз.

Янги меҳмонхона Мустақиллигимизнинг 25 йиллик тўйи арафасида ишга туширилиши режалаштирилмоқда. Унинг фойдаланишга топширилиши Зарафшонда туризмнинг ривожланиши, сервис хизматини янада сифатли йўлга қўйишда муҳим ўрин тутади. Шунингдек, шаҳримизга ташриф буюрган меҳмонларда мароқли таассурот қолдириши шубҳасиз.

Дилшод БОБОМУРОДОВ.

Муаллиф олган сурат.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив