Congue iure curabitur incididunt consequat

АМАЛИЁТ, САМАРА ВА ИСТИҚБОЛ

АМАЛИЁТ, САМАРА ВА ИСТИҚБОЛ

Зарафшон шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги Фармони моҳиятига бағишланган анжуман бўлиб ўтди.

Тадбирни шаҳар ҳокими ўринбосари О.Ҳакимов очди ва бошқариб борди.

Унда шаҳар ҳокими ўринбосарлари, шаҳар прокурори ва ҳудуддаги барча ташкилот, корхона ҳамда муассасалар раҳбарлари иштирок этдилар. Шунингдек, Тошкент Давлат иқтисодиёт университети профессори Б.Ҳасанов, вилоят ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи бош мутаҳассиси Ҳ.Иброҳимов, Навоий Давлат кончилик институти ўқитувчиси Ҳ.Бақоев раҳбарлигидаги зиёлилар гуруҳи ўз маърузалари билан ўртоқлашдилар.

- Университетимиз маъмурияти ва олий мартабали органлар билан ҳамкорлигида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳиятини ҳудуддларда тарғиб қилиш, амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг боришини ўрганиш чора-тадбирлари белгиланган, - деди Тошкент Давлат иқтисодиёт университети профессори Баҳодир Ҳасанов. – Бизнинг Зарафшон шаҳрига ташрифимиз айнан шу чора-тадбирлар доирасида олиб борилмоқда. Ташрифимиз давомида ҳудудда Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларнинг амалга оширилиши жараёни билан танишиб, эришилган ижобий натижаларни оммалаштириш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш йўллари бўйича таклифларни ўрганамиз.

Анжуман эркин мулоқот ва амалий машғулот тарзида ўтказилди. Унда шаҳримиздаги корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбар-ходимлари Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш борасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишди.

Ишчи-гуруҳ амалий лойиҳа давомида шаҳримиздаги мавжуд ҳолат бўйича Тараққиё стратегияси маркази билан ҳамкорликда кенг қамровли таҳлилий ахборот тайёрлаш ҳамда ҳудудни ривожлантиришга доир илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишади. Улар айни пайтда шаҳримиз ҳудудида мониторинг ишларини олиб боришмоқда.

М.УСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив