Congue iure curabitur incididunt consequat

ЗАРАФШОН ЯНГИ ҚИЁФАГА КИРАЯПТИ

ЗАРАФШОН ЯНГИ ҚИЁФАГА КИРАЯПТИ

Шаҳримизнинг марказий сайлгоҳида беш дона фаввора барпо этилмоқда. Айни пайтда ишлар жадаллик билан амалга оширилмоқда.

Марказий кон бошқармаси буюртмаси асосида “Jamshid imkon savdo” масъулияти чекланган жамияти ишчилари томонидан олиб борилаётган мазкур бунёдкорлик ишларига уч миллиард сўмдан ортиқ маблағ сарфланмоқда. Лойиҳага кўра бу ерда 5 дона фаввор барпо этилади. Улар мусиқа остида турли шакллар ҳосил қиладилар.

- Бугунги кунда Зарафшон шаҳрида кенг кўламли қурилиш-бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда, - деди Ўзбекистон Қаҳрамони Фархат Сойибов. – Бу жараён шаҳримизда йилнинг тўрт фаслида давом эттирилаяпти. Фавворалар сайргоҳи қурилиши ҳам шулар жўмласидан. Уни барпо этаётганлар табиат инжиқларига бардош бериши натижасида ишлар деярли якунига етиб қолди. Ўйлайманки, келажакда бу маскан нафақат ҳамшаҳарларимиз, балки меҳмонларимизнинг ҳам севимли жойига айланади.

Бундай яратувчанлик ишларида Уй-жой коммунал бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этмоқда.

- Лойиҳага кўра, - деди Уй-жой коммунал бошқармаси техника бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳодир Алимов, - Фавворалар сайргоҳи атрофини кўкаламзорлаштириш учун 450 дона қора арча, 150 дона қарағай ва 5 мингдан зиёд гул кўчатлари экилди. Уларнинг беталофат кўкартириш учун бошқармамиз ходимлари сидқидилдан меҳнат қилишаётир.

Марказий кон бошқармаси олиб борилаётган ишларни мунтазам равишда назорат қилиб бормоқда. Фавворалар сайргоҳи 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида фойдаланишга топширилади.

Д.БОБОМУРОДОВ.

 

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив