Congue iure curabitur incididunt consequat

ШАҲАР ҲОКИМИ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ

ШАҲАР ҲОКИМИ АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ

Зарафшон шаҳар ҳокими Муҳиддин Базаров янги зарафшонликлар билан мулоқот ўтказди.

Маҳалла ҳудудида ободонлаштириш, ички кўчаларни таъмирлаш ишлари ҳақида гапираркан, шаҳар ҳокими қисқа муддат ичида ҳудуд қиёфаси тубдан ўзгаргани, аҳолига коммунал хизматлар кўрсатиш борасида ҳам олдинга силжиш борлигини таъкидлади.

- Албатта, эришилган ютуқлар билан бир қаторда ҳали бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳам мавжуд, - дейди аҳоли вакилларининг мурожаатларига жавобан шаҳар ҳокими М.Базаров. – “Янги-Зарафшон” маҳалласи ҳудудида аҳолига савдо ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари сони анча паст. Бу ҳол ҳудуд аҳолисининг бандлигини таъминлаш билан муаммони келтириб чиқармоқда. Ваҳоланки, шаҳримизда ҳам аҳоли тадбиркорлигини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга барча шароит яратилган. 

Аҳоли билан мулоқотда шаҳар ҳокимлиги бўлим ва бошқармалари, корхона, ташкилот раҳбарлари ҳам иштирок этди. Улар муаммо ва таклиф билан мурожаат қилган маҳалла аҳолисини ҳудудаги 6-сонли умумтаълим мактабининг алоҳида-алоҳида хоналарида қабул қилишди. Ечими кечикаётган муаммолар, аҳоли вакилларидан бўлган мурожаатларнинг айримларига мулоқот жараёнида жавоб топилган бўлса, қолган қисми тез фурсатда жойида бориб ўрганилиши айтилди. 

Шаҳар ҳокимига аҳоли томонидан бўлган мурожаатлар орасида коллеж битирувчиларининг бандлигини таъминлаш масаласи ҳам бор. Бу масалаларнинг ечими бўйича учрашувнинг ўзидаёқ тавсиялар берилиб, мутасаддиларга вазифалар белгиланди. 

– Аҳоли билан юзма-юз бўлиш раҳбарларимизга халқнинг дардини тинглаш, уларни бахтиёр, ҳаётдан рози бўлиб яшашларига эришишда ёрдам беради, – дейди Назира Умарова. – Бугунги мулоқотдан кўнглимиз тоғдек кўтарилди, ҳеч биримизнинг муаммомиз ечимсиз қолмаслигига амин бўлдик.

Д.БОБОМУРОДОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив