Congue iure curabitur incididunt consequat

ДЕПУТАТЛАР АҲОЛИ ҲУЗУРИДА

ДЕПУТАТЛАР АҲОЛИ ҲУЗУРИДА

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари 3 июлдан Зарафшон шаҳрида давлат органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар, соғлиқни  сақлаш, таълим тизимидаги ҳақиқий аҳвол, халқни қийнаётган муаммоларни ўрганишмоқда.

Бу Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилидаги бажарилиши лозим бўлган вазифалар, долзарб масалалар йўлида қўйилган амалий қадам бўлди, десак адашмаймиз.

Тадбирлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари З.Султонов, К.Тожиев, Ў.Турсунов, А.Ахмедов ва А.Тумишова шаҳарда фаолият олиб бораётган тадбиркорлар, хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарлари ва маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари билан учрашди.

Очиқ мулоқот тарзида ўтган тадбирда шаҳар ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бошқармаси, солиқ инспекцияси, банклар ходимлари ва бошқа идоралар вакиллари ҳам иштирок этди.

- Президентимиз парламент аъзолари жойларга чиқиб, муаммоларни ўрганиши ва таҳлил қилиши зарурлигини таъкидлаганди, - дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати К.Тожиев. - Шунингдек, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳар ойнинг ўн кунида сенатор ва депутатлар республика бўйича туман ва шаҳарлардаги ҳақиқий аҳволни ўрганиш бўйича иш олиб борадилар. Бугун биринчи марта ушбу тизимни Зарафшон шаҳридан бошладик.

Ўрганишлар давомида шаҳардаги икки юздан ортиқ хонадонда фуқаролар ва тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқот олиб борилди. Суҳбатларда шаҳар аҳолиси томонидан кўплаб масала кўтарилди. Ушбу масалаларнинг аксарияти коммунал хизмат кўрсатиш, уйларнинг том қисми таъмири билан боғлиқ муаммолар ва уй-жой билан таъминланиш, аҳолининг бандлиги, ногиронлик пенсияси ва вояга етмаганлар учун бериладиган нафақаларни тайинлаш, тиббий хизмат, таълим, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш соҳалари билан боғлиқ.

Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, кўтарилган масалаларга ечим топиш, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқаролар ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар, чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Ўрганишлар ва халқ билан мулоқот шаҳарда ҳали амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, ечимини кутаётган масалалар мавжудлигини кўрсатди. Белгилаб олинган вазифаларни бажариш аҳолини қийнаётган муаммоларга барҳам беради. Муҳими, "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун", деган олижаноб ғоя халқимиз ҳаётида ўз ифодасини топади. 

Мансур ҲУСАНОВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив