Congue iure curabitur incididunt consequat

“Янги Зарафшон”да янги тикув цехи

“Янги Зарафшон”да янги тикув цехи

Мамлакатимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор намунаси сифатида шаҳримизда улар сафи тобора кенгайиб бораётир.

“Янги Зарафшон” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам якка тартибдаги тадбиркор Наргиза Хидирова томонидан тикувчилик цехи ташкил этилди. Натижада икки нафар хотин-қиз иш билан таъминланди. Моҳир чевар ўз маблағи эвазига шахсий бизнесини йўлга қўйиш орқали маҳалладаги хотин-қизларга маиший хизмат кўрсатишни мақсад қилган. Ҳозирда Наргиза Хидирова шогирдлари Зарифа Шодиева, Юлдуз Аслоновалар билан биргаликда буюртмалар қабул қилиб, мактаб ўқувчилари учун махсус кийимлар ҳамда аёллар либослари тикишмоқда.

  • Устозим, онам Муборак Ҳикматовадан ўрганган тикувчилик ҳунарим орқали

халққа хизмат қилишни орзу қилардим, - дейди тадбиркор. – Бугун ниятимга етдим. Келгусида имтиёзли кредит олиб, кичик цех фаолиятини янада ривожлантиришни режалаштираяпмиз. Бунинг учун юртимизда шарт-шароитлар муҳайё.

Абдулло ЖУМАЕВ.

скачать dle 11.1смотреть фильмы бесплатно

Ўхшаш янгиликлар

Изоҳ қолдириш

Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив